Latest news

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  3 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  13 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  10 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди News

Виктор Борисов 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Васильевич Борисов 74 ёшида вафот этди.

Виктор Борисов 1941 йил 17 октябрида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Янгиер” клубида бошлаган, аммо, жароҳат туфайли футболчиликни эрта якунлашига тўғри келди.

Борисов мураббийлик фаолиятини “Тошкенткабель” клубида бошлаган. 1979 йили Жиззахнинг “Бўстон” клубини қабул қилиб, уни собиқиттифоқ чемпионатининг 1 лигасига олиб чиқди. Бунинг учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонини олди.

1980 – 1982 йилларда Виктор Борисов Москвадаги “Мураббийлар олий мактаби”да ўқиди. 1984-1985 йилларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлади.

1988-1990 йилларда Борисов “Пахтакор” мураббийлар штабида ишлади. Ўзбекистоннинг мустақил чемпионати ташкил қилингач, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи бўлди. У бошчилигида, Жиззах клуби 1993 йили чемпионатнинг бронза медаллари эгасига айланди.

1997-1998 йилларда Виктор Васильевичт “Насаф”да ишлади. 1998 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоасида иш бошлади. 2000 йили Ўзбекистон терма жамоасини бир ўртоқлик ўйинида бошқаришга муваффақ бўлди.

Виктор Борисов фаолиятининг энг юқори чўққиси – Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жахон чемпионатига олиб чиқиш бўлди. Аммо, чемпионат финал босқичида термамизни германиялик мураббий Х.Ю.Гёдега топширилди, Борисов унга ёрдамчилик қилди. Мундиални ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичида якунлади.

Виктор Васильевич Борисов умрининг сўнгги йилларида Россияда истиқомат қилди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика