Latest news

15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  0 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  1 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  3 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  1 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3 09:34Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур баҳслари давом эттирилади  1

Вьетнамга яна учта гол урдик News

Вьетнамга яна учта гол урдик

Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйиннинг 4-дақиқасида Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичида дарвозага зарба берди, тўп йўлига рақиб посбони тўғаноқ бўлди. Вакилларимиз яна бир ҳужум ташкил этишди, аммо ўнг қанотдан бошланган ҳужум охирига етгани йўқ. 10-дақиқада Анзур Исмоилов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади. 12-дақиқада вакилларимиз яхши ҳужум ташкил этишди. Виталий Денисовнинг қанотдан узатган тўпидан сўнг Турсунов тўпни орқароқдаги шеригига узатди, берилган зарбадан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Рақиблар ўйиндаги илк бурчак тўпини 15-дақиқада эга бўлишди, ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди. 18-дақиқада Виталий Денисовнинг фаоллиги эвазига рақиб дарвоза олдида хавфли вазият содир этилди. Турсуновнинг ерлатиб йўллаган зарбасини посбон эгаллаб олди. 20-дақиқада Одил Аҳмедов ўз жарима майдони ичида тўпни олиб қўйиб олдинга ўтди, рақиблар уни майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди. 25-дақиқада Жепаров бурчак тўпини амалга оширди, Сергеев узоқ устун ёнидан тўпни марказдаги шеригига ташлади. Воҳид Шодиевнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 32-дақиқада вьетнамликлар қарши ҳужумга ўтишди, Анзур Исмоилов ва Элдор Суюнов биргаликда бу ҳужумни қайтаришди. 34-дақиқада Воҳид Шодиев ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакам табиийки голни инобатга олмади. 37-дақиқада Луонг Виталий Денисовга нисбатан қўпол ўйнади. Навбатдаги ҳужум вақтида Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев тўпга ета олмади. 42-дақиқада ҳисоб очилди. Вьетнам посбони Бун Тан Труонг тўпни кутилмаганда қўлидан чиқариб юборди, уни ёнида турган Воҳид Шодиев осонлик билан гол урди - 0:1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Турсунов ўнг қанотда фаол ўйнади ва бурчак тўпини ишлади. Одил Аҳмедовнинг зарбаси ноаниқ бўлди ва шу билан дастлабки бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада ҳисоб ўзгарди. Жепаровнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:2. 52-дақиқада рақиб посбони ўз ҳимоячиси ва Игорь Сергеев билан тўқнашиб кетди. Натижада Нхиен майдонни тарк этди ва уни ўрнига бошқа футболчи тушди. Жепаровнинг жарима тўпидан ошириб берган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, хавфли, аммо ноаниқ. Кейинги ҳужумда эса бўш дарвозага зарба берилмади. 61-дақиқада Вьетнамнинг ҳужуми, Хоангнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 66-дақиқада Жепаровнинг пасидан сўнг Воҳид Шодиев тўпни дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 69-дақиқада захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди ва бурчак тўпи ишлади. Жепаров амалга ошириб берган бурчак тўпидан сўнг дарвозабон хавфни бартараф этди. 74-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жамшид Искандеров рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади. 76-дақиқада Рашидовнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, қайтган тўпни вакилларимизга насиб этмади. 78-дақиқада Жепаров жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб йўналишини ўзгартирди. 79-дақиқада Игорь Сергеев 16 метрлардан дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 80-дақиқада Жамшид Искандеров майдон марказида уч нафар рақиб қуршовидан чиқиб кетди ва тўпни қанотга ошириб берди. Рашидовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб чиқиб кетди. Вакилларимиз ўйин сўнггида чиройли ўйнашга интилишмоқда. 85-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳужумда пайдо бўлиб зарба берди, ноаниқ. 88-дақиқада Сардор Рашидов чап қанотдан дарвозани нишонга олишга уринди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 89-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг чиройли пасидан сўнг Сардор Рашидов тўпни ўзига яхши бўйсундириб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:3. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 90+2-дақиқада вьетнамликлар сардори Тан Таи Анзур Исмоиловга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Учрашув шу ҳисобда якунланди ва Ўзбекистон ўз очколарини 7тага етказиб олди.


Вьетнам - Ўзбекистон 0:3
Голлар: Воҳид Шодиев, 42 - 0:1. Игорь Сергеев, 47 - 0:2. Сардор Рашидов, 89 - 0:3.
Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея), Кванг Йеол (Жанубий Корея), Жи Сеунг Мин (Жанубий Корея), Ю Минг Сун (Хитой)
Вьетнам: 1.Бун Тан Труонг, 2.Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6.Чау Ли Пхуок Вин, 10.Хоанг, 12.Хуйин Куок Ан, 13.Нгуен Куанг Хаи (21.Маи Тиен Тан, 76), 14.Таи, 15.Бин, 18.Нхиен (16.Нгуен Хуан Тан, 52), 19.Луонг.
Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Одил Аҳмедов, 13.Даврон Хошимов (20.Ислом Тўхтахўжаев, 79), 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 18.Фозил Мусаев, 8.Сервер Жепаров (с), 17.Санжар Турсунов (23.Сардор Рашидов, 46), 15.Воҳид Шодиев (14.Жамшид Искандеров, 70), 10.Игорь Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Таи 29, Игорь Сергеев 55,
Четлатиш: Таи 90+2.

Тошкент вақти билан соат 20:30да БАА – Гонконг ўртасидаги ўйин бошланади.

ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

4

2

1

1

7-3

7

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

4

0

0

4

2-9

0



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика