Вьетнам клуби посбони атайин ўтказган голлари учун дисквалификация қилинди
22 feb 2017 16:40
News
Вьетнам клуби посбони атайин ўтказган голлари учун дисквалификация қилинди
Вьетнамнинг "Донгтам Лонган" клуби икки футболчиси "Хошимин Сити"га қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун икки йилга дисквалификация қилинди.
2:2 бўлиб турган вақтда ҳакам "Донгтам Лонган" дарвозаси томон пенальти белгилади, посбон эса бунга эътироз билдирди ва зарба бераётган футболчига тескари туриб гол ўтказиб юборди. Кейин жамоа атайин яна 2 та гол ўтказди.
Икки футболчидан ташқари, "Донгтам Лонган" президенти ва бош мураббийи 3 йилга дисквалификация қилинди. Мураббий 624 евро, президент эса 833 евро жарима тўлаши керак. Клуб ҳам 4168 евро миқдорида жаримага тортилди.
Link :
Source : vtv.vn
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments