Latest news

08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  1 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  2 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  14 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  11 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  37 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  26 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  38 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  53 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" News

Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнир учун ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.



Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтаман, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби, бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

Rating: +5   

Comments

   
23 apr 15:33:43
Umarxon Qodirov
Reply to comment by LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
Shunday ????
   
23 apr 13:57:48
LFC_FIRMINO
Reply to comment by Хасан
Shunaqa
Ikki marta emotional damage berarkanmizda Veytnamga)
   
23 apr 13:43:26
Хасан
Reply to comment by LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
Shunaqa
   
23 apr 13:29:59
LFC_FIRMINO
U23 ham Futzal ham Veitnam bilanmi?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика