"Вест Хэм"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига Мойеснинг фикри қандай?
01 jan 2023 18:48
News
"Вест Хэм"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига Мойеснинг фикри қандай?
Жамоа кетма-кет 5 ўйиндан бери ғалабага эриша олмаяпти.
"Бундай пайтда жамоада босим бўлиши табиий ҳолат. Бир ёки икки ўйинда мағлуб бўлсангиз, ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, беш ўйинни эса қўяверинг. Футбол шунақа. Буни тушунаман. "Вест Хэм" юксалишини истайман. Чунки раҳбарият ҳам мен билан яхши муносабатда, улар ҳам муваффақиятли йўлга қайтишни исташмоқда.
Олдингига қараганда юқорироқ ўринларда бўлишни бошладик, шу боисдан барчамиз шу даражани сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Биз яна лигада жон сақлаб қолиш учун курашадиган жамоа бўлиб қолишимизни истамайман. Менимча бизга бироз ишонч етишмаяпти. Чунки футболчилар омадсиз ўйинлар сабабли ўзига ишонмай қўйган", - деди Мойес.
Айни дамда "Вест Хэм" АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments