“Вест Хэм” иккинчи бор “Марсел”нинг Пайе бўйича таклифини рад этди
17 jan 2017 00:45
News
“Вест Хэм” иккинчи бор “Марсел”нинг Пайе бўйича таклифини рад этди
“Вест Хэм Юнайтед” клуби раҳбарияти Франциянинг “Марсель” жамоаси билан ярим ҳимоячи Димитри Пайенинг трансфери бўйича келиша олмади.
Томонлар Лондон шаҳрида музокара ўтказишди. Лекин бу сафар ҳам фикрлар бир жойдан чиқмади. Бу ҳақда Британиянинг Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “Марсель” Пайе учун 20 млн фунт стерлинг (тахминан 23 млн евро) таклиф қилган. Лекин яна рад жавобини олган. Француз клубининг бундан аввалги таклифи 19,1 млн фунт бўлганди.
Аввалроқ, инглиз клубининг Франция терма жамоаси футболчисини 30 млн фунт стерлинг (34 млн евро) эвазига сотишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments