Latest news

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  54 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин" News

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин"

"Олимпик" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур учрашувидан (1:2) сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақидаги фикларингиз?

- Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди. Биз ҳимоядан пас орқали чиқишда кўп ҳато қиламиз. Жасур Жалолиддинов жуда чиройли гол урди. Биринчи таймда вазиятларимиз бор эди, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ ҳужумга ўта бошладик. Тўғрисини айтсам, бугун ютқазмаймиз деган фикр бор эди. Касмининнинг гол урган ҳолати борасида шубҳам бор. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман. Улар текшириб кўришди ва қарор чиқаришди. Кейин яна гол урдик ва ғалаба қозондик. Йигитлар ушбу ғалабага лойиқ эди.

- Қизил карточкадан сўнг футболчиларингиз ўйинида ўзгариш қилдингизми ёки футболчилар ўзлари иштиёқ билан ўйнагани сабаб ғалабани илиб кетишдими?

- Қизил карточка танаффусдан кейин бўлди, шу сабаб мен кўп маслаҳат бера олмадим. Темиров ўйин давомида бир оз позициясини ўзгартирди. Ўринбоев бугун бизга ғалаба келтирди. Футболчилар ҳар доим ўз ҳоҳиши билан ўйин масаласини ҳал қилади.

- Ўринбоевнинг фаолиятига назар ташласак, Забиҳилло ҳар мавсумда учтадан кўп гол урмаган, лекин жорий мавсумда 12 ёки 13 ўйинидаёқ ўз номига учта гол расмийлаштириб бўлди ва кўп голларини узоқ масофадан урди. Ўринбоевга кўпроқ узоқдан зарба беришни сиз таъкидлаганмисиз?

- Узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин. Мен унга кўпроқ узоқдан тепишини айтган эдим(кулади).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика