Latest news

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  24 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

Веско Стешевич: "Пахтакор" - бизга қарши ўйинда ҳисобда олдинда бориб, вақтни чўзмаган ягона жамоа бўлди" News

Веско Стешевич: "Пахтакор" - бизга қарши ўйинда ҳисобда олдинда бориб, вақтни чўзмаган ягона жамоа бўлди"

"Пахтакор" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Йигитларимиз бугун яхши ҳаракат қилишди. Менимча, биринчи бўлимда ёмон кўринмадик. Иккинчи таймда баъзи ўзгаришлар амалга оширдик ва ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Йигитлар шу руҳда ўйнашда давом этса, кўп очко тўплай оламиз. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар бизга қарши ўйинда ҳисобда олдинда бориб, вақтни чўзмаган ягона жамоа бўлди. Уларга омад тилайман."

- "Металлург" бугун яхши ўйин намойиш этди. Гол уриш учун жамоага нима етишмади?

- Баъзида сўнгги пас ноаниқ бўлди, баъзида тўғри қарор қабул қила олмадик.

- Ушбу ўйинда "Сурхон"даги сценарий такрорланди. Бугунги ва ўша баҳс ўртасида қандай фарқ бор? Айни дамда "Металлург" қандай футболни қуришга ҳаракат қиляпти?

- "Сурхон"га қарши баҳс бошқачароқ ўтганди. Ўша баҳсда ўйинни ёмон бошлаганмиз. Ўйинимиз рақибга ва таркибимизнинг ҳолатига боғлиқ.

- Ўринбоев ўйини ҳақида нима дея оласиз? Сиз уни қайта кашф қилдингиз.

- Забиҳилло Ўринбоев "Металлург" футболчиси эканидан хурсандман. У инсон ва футболчи сифатида ўзини яхши томондан намойиш этмоқда. Забиҳилло охиригача курашади. Ўринбоев шу руҳда давом этса, келажакда янада кўпроқ гол уриши мумкин. Унинг ўйинида ҳеч нарсани ўзгартирмадим. Унинг ўзи ўзгарди. Забиҳилло шунчаки кўрсатмаларимизни бажармоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика