Latest news

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  12 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман" News

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг (4:9) Венесуэла бош мураббийи Робинсон Ромеро сайтимизга интервью берди.

"Бугун ғалати ўйин ўтказдик. Беллашувга Испанияга қарши ўйиндаги сингари режалар ишлаб чиққандик. Биринчи бўлимда рақиб тезкор ҳужумлар ташкил этди ва осонлик билан дарвозамизни кўп бора ишғол қилди. Шунга қарамай, илк таймда тенгма-тенг курашдик, бироқ кейинчалик назоратни буткул бой бердик. 

Нима бўлганда ҳам турнирдаги таассуротларимиз ижобий. Чорак финалга қадар етиб келдик ва келгусида бундан-да яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкинлигини намоён этдик. Эндиликда ривожланишда давом этамиз.

Ушбу мундиалда Жанубий Америка жамоалари қойилмақом тарзда иштирок этмоқда. Парагвай, Бразилия ва Аргентинага омад тилайман, биз учун ҳам яхши турнир бўлди", деди Ромеро.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика