Latest news

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

"ВАРга кўп вақт сарфланиши ўйин темпига таъсир қилади. Ҳакам майдонда сезилмаслиги керак" — Суперлига мураббийларидан 14-тур иқтибослари News

"ВАРга кўп вақт сарфланиши ўйин темпига таъсир қилади. Ҳакам майдонда сезилмаслиги керак" — Суперлига мураббийларидан 14-тур иқтибослари

Суперлиганинг 14-тури якунларига оид қизиқарли материалларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Қуйида мураббийлар томонидан айтилган энг сара иқтибосларни келтиришни лозим топдик.


— Ўзбекистонда ўзимни уйимдагидек ҳис қиляпман. Тожикистон ва Ўзбекистон бир хил мамлакат, ҳеч қандай фарқ йўқ. Маданиятимиз, менталитетимиз ўхшаш. Мен меҳмонда эмас, ўз уйимдаман. (с) Виталий Левченко "Нефтчи" бош мураббийи

 


— ВАРга кўп вақт сарфланиши ўйин темпига таъсир қилади. Ҳакам майдонда сезилмаслиги керак. Тезлик тушиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда, мухлислар ҳам зерикиб қолишади. (с) Максим Шацких "Пахтакор" бош мураббийи 

— Прожекторларни ўчиришди. Бу ҳам футболчиларни ритмдан чиқариб юборди. Шунча йил "Пахтакор"да ишлаган бўлсам, чироқлар ўчирилмаганди. Бу ҳам "Пахтакор"га ёрдам берди. (с) Андрей Шипилов "Динамо" бош мураббийи



— Биз янги футболчилар олиб келишни истагандик, бироқ раҳбарият бунга рухсат бермади. (с) Никола Лазаревич "Қизилқум" бош мураббийи

— Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, "Навбаҳор" ҳозирги кунда энг кўп тилга олинадиган ва мухлислар ўртасида энг кўп қизиқишга сабаб бўлаётган клубдир. Стадионга ташриф бўйича ҳам, ойнаи жаҳон орқали ҳам айнан "Навбаҳор" юқоридаги кўрсаткичлар бўйича етакчи. (с) Самвел Бабаян "Навбаҳор" бош мураббийи


 "Қўқон-1912" бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларнинг ёзги трансферлар ҳақидаги саволига: 

— Очиғи, бу саволни кутгандим. Лекин, келинг бу саволни очиқ қолдирайлик.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика