Ван Гал: "МЮ "Тоттенхэм" устидан муносиб ғалабага эришди"
08 aug 2015 21:15
News
Ван Гал: "МЮ "Тоттенхэм" устидан муносиб ғалабага эришди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Тоттенхэм"га қарши ўтган (1:0) учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Қийин ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам прессингда ўйнади, шу сабабли бир футболчи тўпни узоқ ушлаб тура олгани йўқ. Дармианнинг ўйини ёқди, у "Тоттенхэм" майдонида ва ҳимояда яхши ўйнади. Ромеро? У дарвозани қуруқ сақлаб, бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди.
Рақибга катта босим ўтказдик ва гол урдик. Муносиб равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Швайнштайгер? Унда катта тажриба бор, аммо у ҳеч қачон "Олд Траффорд"дагидек қўллашга эга бўлмаган.
Бугун ўзгача кун, чунки бугун туғилган куним. Жамоанг мағлубиятга учраса байрам қила олмайсан" - дейди ван Гал.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 0
Comments