Latest news

20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  4 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  5 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6

Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди" News

Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди"

Амстердам клуби бош директори, собиқ дарвозабон Эдвин ван дер Сар клубнинг ёздаги йўқотишлари ҳақида гапириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, клуб жамоа устози Эрик тен Ҳаг, шунингдек, топ-ўйинчилар Антони ва Лисандро Мартинесни "Манчестер Юнайтед"га бой берганидан сўнг қийинчиликка дуч келган. Мутахассис қўйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Албатта, биз йўқотган ўйинчиларимиз сони туфайли бу энг қийин ойна бўлди, деб айта оламиз. Биз ўз позициямизни яхши биламиз. 

Чет элларда тўланадиган маблағ ва ойлик-маошларга қарши тура олмаганимиз боис асосий ўйинчиларимизнинг илиб кетилишига тўсқинлик қила олмаймиз". 

Шунингдек, 57 млн евро эвазига бошқа клуб сафига бориб қўшилган ҳимоячи Мартинес ҳақида ҳам клуб расмийси томонидан аниқлик киритилди: 

"Биз уни яна бир йил олиб қолишни ният қилгандик. Шунинг учун Лисандро учун биринчи келган таклиф – "Арсенал"нинг таклифи қатьий рад этилди. Биз уни сақлаб қолиш учун қаттиқ курашдик".

95 млн евро маблағ ҳисобига “МЮ” аъзосига айланган вингер Антони ҳақида эса қуйидагича гапирди:

"Бу иқтисодий қарор эди, бироқ уни қабул қилиш қийин бўлди. Биз қизиқиш борлигини билардик, лекин бу даражада эканидан хабаримиз йўқ эди. Унинг ўрнига муносиб ўринбосар топишга жуда кеч эди. Биз Антони танлаган йўлни тўғри, деб ҳисобламаймиз, бироқ "Аякс"ни тарк этган ҳар бир ўйинчининг муваффақият қозониши ниҳоятда муҳим, бу бизни яхши томондан акс эттиради".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика