Latest news

23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  0 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  10 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик” News

Вали Султонов: “Андижонга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Жумладан Андижон шаҳрида “УзДонгЖу” клуби рақиби “Хоразм”ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин урганчликлар устози Вали Султонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Кеча тунда 1500 км йўл босиб, Андижонга етиб келгандик. Табиийки йигитларда чарчоқ аломатлари бор эди. Қолаверса бу ерга 11 нафар футболчи билан келишга мажбур бўлдик. Негаки, таркибда турли сабабларга кўра йўқотишлар мавжуд эди. Жарохатлар кўпайиб кетди. Хусусан асосий ҳужумчимиз Низомжон Норов бетоб бўлиб қолгани туфайли, жамоага ёрдам бера олмаяпти. Унинг йўқлиги жуда билиняпти. Лекин бу билан мағлубиятга баҳона қилмоқчи эмасман.

- Ўзингиз ҳам кузатдингиз, айрим футболчиларимиз жисмонан толиқиб қолди. Афсуски захирада ҳеч ким йўқ эди. Шунга қарамай йигитлар очко олиш мақсадида бор кучини бериб ўйнади.

- Андижонга 11 нафар футболчи билан келиб, ўйнаб кетишимизнинг боиси молиявий муаммолар билан боғлиқдир. Ғалаба билан қайтиш учун сафар ўйинига 1-2 кун олдинроқ бориб, жиддий тайёргарлик кўрсангиз шундагина мақсадга эришиш мумкин бўлади. Бироқ айни дамда бизда бундай имконият йўқ.

- Яшириб ўтирмоқчи эмасман, 2та ойлик ва 8та мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Сафар ўйинларига имкон қадар бир амаллаб бориб келмоқдамиз. Агарда футболчига ойлик маошларини ўз вақтида бериб турсангиз, кейингина улардан натижа талаб қилиш осонлашади. Ҳозир бизда аксинча холат.

- Давралар оралиғида таркибда ўзгаришларга қўл урдик. Тажрибали футболчи Ренат Байрамовга ўзимиз жавоб бериб юбордик. У ўзидан кутилган нарсани кўрсатиб бера олмади. Шу боис ёшларга имконият беришга қарор қилдик.

- Таркибнинг ўзагини маҳаллий футболчилар ташкил этади. Шу боис ўйиндан бир кун йиғиламиз. Доимий тарзда машғулот ўтказиб, ишлаш учун эса шароит йўқ. Қолган вилоятлик футболчиларимиз эса асосан ўйин куни етиб келишади. Шунга қарамай жамоамизнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни қониқарли дейиш мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика