Latest news

09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  3 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27

Вали Келдиев: “Андижон” Ўзбекистоннинг бошқа клублари билан ҳам беллашишга қодир” News

Вали Келдиев: “Андижон” Ўзбекистоннинг бошқа клублари билан ҳам беллашишга қодир”

“Норин” клуби мавсумни ёмон ўтказаётгани йўқ. Улар бежизга турнир жадвалида юқори ўринларда бормаяпти.

Вали Келдиев бош мураббийлигидаги ҳаққулободликлар рақобатбардош жамоа сифатида шаклланмоқдалар. Гарчи “Андижон”га қарши беллашувда йирик ҳисобда ютқазишган бўлса-да, уларнинг ўйини мухлисларда ёмон таассурот қолдирмади. Учрашув тугаганидан сўнг “Норин” бош мураббийининг фикрлари билан қизиқиб кўрдик.

- Биринчи бўлим бўйича йигитларга катта эътирозим йўқ, - дея гап бошлади Келдиев. - Улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Барибир “Андижон” жамоаси ўз уйида ўйнади. Шунинг эвазига иккинчи бўлимда мезбонлар бизга нисбатан босимни кучайтиришгани сабабли футболчиларимиз вазиятларни тўғри баҳолай олмай қолдилар. Умуман олганда, андижонликлар иккинчи бўлимга руҳланган ҳолда чиқдилар. Айнан ўйиннинг иккинчи қисмида бир қатор вазиятлар бизга ҳалақит қилди.

- Жамоамизнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ҳисоб 2:1, 3:1 бўлган пайтларда ҳам олдинга ташландик. Ўз дарвозамиздан голларни мана шундай ҳолатларда ўтказиб юбордик.


- “Андижон” жамоасининг -ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

-  “Андижон” яхши жамоа. Таркибида тажрибали ўйинчилари бор. Шунинг эвазига улар Ўзбекистондаги бошқа клублар билан ҳам беллаша олишга қодир. Гарчи бугун ютишган бўлса-да, менимча уларнинг қайсидир маънода ўйини у қадар қовушмади, шекилли. Ёки биз яхшироқ ўйнадик. Нима бўлганда ҳам натижа бўйича улар енгишди. Учрашув давомида футболчиларимизнинг ўйинларидан қониқдим. Аммо айрим вазиятлар бўйича эътирозларим бор. Хатоларим ҳам бўлди. Айрим футболчиларимиз сариқ карточкалар туфайли бу ўйинни ўтказиб юборишди. Шунинг эвазига уч нафар асосий ўйинчиларимиз бугунги баҳсда бизга ёрдам бера олишмади.

- “Норин”га қайтиб келганингиздан кейин жамоа яна кучайишга эришяпти. Айтинг-чи, клубнинг мақсади қандай?


- Мақсад – ҳар доим олдинга интилиш. Кучимиз қанчага етса, шунча ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ҳар бир учрашувда бор кучларини бериб ўйнашяпти. Футболчиларимиз кўрсатмаларни тўлиқ бажаришмаса ҳам чиройли ўйнашга ҳаракат қилишяпти.

- Жамоангиз биринчи бўлимда яхшироқ кўринди. Иккинчи бўлимда эса...Ўзи танаффусда нималар дегандингиз?


- Агарда биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугаганида ҳаммаси бошқача кўринишда бўларди деб ўйлайман. Аммо бўлим охирларида пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. Ҳисоб 2:1 бўлди нима, 3:1 бўлди нима? Барибир мағлубият ва бу ҳисоблар бизни қониқтирмасди. Шунинг учун ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Мураббийнинг кўрсатмаларидан ташқари ўйинчилар ҳисобни ўзгартириш учун ўз қизиққонлиги билан ҳам олдинга ташланаверадилар. “Андижон” жамоасига омад тилайман.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика