Latest news

18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  0 18:15Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  4 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  1 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  7 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  10 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  6 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  5

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун) News

"Валенсия"ни Рубен Бараха қутқаради. Президент Лим шундай қилиб мухлисларни тинчлантиришга уринмоқда (мутолаа учун)

Янги боб.

"Валенсия" янги мураббий номини эълон қилди – жамоани пастликдан олиб чиқиш 47 ёшли Рубен Барахага ишониб топширилди.

Бу ўзгача мураббий тайинланиши.

Рубен шунчаки навбатдаги мураббий эмас, балки навбатдаги афсонадир. Испан жамоада 10 йил ўйнади, Рафа Бенитес қўл остида икки бор чемпионликни қўлга киритди, Испания кубоги, УЕФА кубоги, Европа суперкубогини ютди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар чиқди.

"Болалигимдан "Валенсия" билан яшайман. Онт ичаманки, ҳар бир маҳаллий бола Рубен Бараха ким эканлигини билади. Ундан чин дилдан ҳайратда қоламан. Бараха келиши билан оғир мавсумни тўғирлашимизга ишончим комил", – дейди сардор Хосе Гайя.



Рубенда мураббийлик салоҳияти билан мақтанарли нарса йўқ бўлса ҳам, уни жуда севишади. Испан 2015 йилда "Эльче"ни қабул қилиб олди, аммо у ерда атиги бир мавсум ишлади, шундан сўнг доим клубларини ўзгартирди ва ҳеч қаерда унчалик муваффақиятга эришмади: "Райо Вальекано"дан "Сарагоса"гача.

"Валенсия" – илк жиддий танлов.


Бараха – президент учун ҳимоя. Мухлисларнинг Питер Лимни кўришга кўзлари йўқ

Mundo Deportivo "Валенсия" аввалига афсонани таклиф этишни режалаштирмаганини ёзди. Президент Питер Лим "Ал-Иттиход"да ишлаётган Нуну Эшпириту Санту билан гаплашди – португалиялик клубни 10-йилларнинг ўртасида шуғуллантирган ва анчадан бери Европадан қизиқарли вариант изламоқда. Лимга яхши таниш бўлган агент Жорже Мендеш ҳам ёрдам бермоқда.

Аммо, сўнгги оммавий намойишлар барчасини ўзгартирди. Питер мухлисларни тинчлантириши кераклигини тушунди, Нуну эса унчалик яхши нотадан клубдан кетмаган. Шундай қилиб севимли Бараха варианти пайдо бўлди.



Лим 2014 йилда "Валенсия" хўжайинига айланди. Жамоа ўша пайтдан бери еврокубокларнинг доимий иштирокчисидан Ла Лига аутсайдери (клуб ҳозирда 18-ўринда бормоқда)га айланди.

Валенсияда Питер Лимдан кўра нафратланиладиган инсон йўқ. Мухлислар анчадан буён хўжайинни клубдан ҳайдашмоқда. Улар 2021 йилнинг июнида Лимнинг суратини осмонўпар бинода ёқишди, 2021 йилнинг декабрида эса президентга қарши 15 минг атрофида инсон чиқди.

Ўтган мавсумнинг сўнгги кунида эса 10 минг инсон Лимга қарши намойишга чиқишди. Аммо, булар уни ажаблантирмайдигандек туюлмоқда – мухлислар билан алоқа шунчалик узилганки, раҳбарнинг қизи мухлислардан шунчаки жим бўлишни ва клубни бошқаришга ҳалақит бермасликни сўрайди: "Валенсия"нинг баъзи мухлислари мени ва оиламни қоралайдилар ва лаънатлайдилар. Нима, улар тушунишмайдими? Бу бизнинг клубимиз ва биз у билан хоҳлаганимизни қилишимиз мумкин ва ҳеч ким бу ҳақда гапира олмайди".

"Валенсия" январь ойи сўнггида Кубокнинг 1/4 финалидан чиқиб кетди. Ўйиндан сўнг бир неча юзлаб одамлар "Питер, аҳмоқ, "Месталья"дан йўқол", "Бизга шунча азобланганимиз ҳам етади" дея ҳайқиришди.



"Валенсия" пасайишда давом этмоқда. Аллақачон хавфли ҳудудда

Вазият ростдан ҳам жуда аянчли.

• "Валенсия"да етти ўйинлик ғалабасиз серия ва Ла Лигада кетма-кет тўртта мағлубият. Жамоа жуда кам гол урмоқда, 36 ёшли асосий тўпурар Эдинсон Кавани эса жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди ва ўта муҳим паллада ёрдам беролмаяпти.

• Захира шунчаки йўқ. "Валенсия" ёзда бир қатор етакчиларни сотиб юборди. Қишда ротация учун максимал муҳим ўйинчи Нико Гонсалес жароҳат олди. Рино Гаттузо ким биландир шартнома имзоланишини кутди, аммо ҳеч ким олиб келинмади – унинг жаҳли чиқди ва истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани ёзди.

• Бараха – 2011 йилдан бери "Валенсия"нинг 16-мураббийи. Бу вақт давомида жамоада Унаи Эмери, Эрнесто Вальверде, Марселино ва Гари Невил кабилар ишлади. Фақатгина Марселино ва Эмери қўл остида муваффақиятга эришилди – уларнинг иккиси ҳам Лим билан фикрлари бир жойдан чиқмагани сабаб кетишган.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика