Latest news

21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  0 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5

Вадим Шодиматов “Қўқон-1912”да иш бошлади News

Вадим Шодиматов “Қўқон-1912”да иш бошлади

Қўқонликлар тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини 3 январдан бошлади.

Жамоа яна Данғара туманидаги “BOWLING” меҳмонхонасида йиғилди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Эрталаб жисмоний жиҳатга эътибор қаратган холда, тренажёр залида шуғулланилса, тушликдан сўнгги машғулотлар “Марказий” стадионда ўтмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, “Қўқон-1912” мураббийлар штабига таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевнинг қўшилиши кутилаётганди. Аммо бу ўтиш амалга ошмагач, бош мураббий Рустам Абдуллаев тошкентлик бошқа бир мураббий Вадим Шодиматовни таклиф этди. Назария жиҳатдан билими юқори бўлган мутахассиснинг Қўқонда профессионал инфратузилма яратилишида ҳам ҳиссаси катта бўлиши аниқ. Негаки, бунгача асосан академияларда ишлаган мутахассис қаерда бўлмасин доимо ўзидан яхши ном қолдириб келган. Муборакдаги “Машъал” академияси, Тошкентдаги “Бунёдкор” ҳамда Андижондаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”да пойдевор қўйилишида бу инсоннинг кўмаги сезиларли даражада бўлган. Хусусан андижонликлар ҳануз Шодиматовни илиқ муносабатда эслашиб юрганига шахсан ўзимиз ҳам гувоҳ бўлганмиз. 

Эндиликда қўқонликлар ҳам ушбу мутахассиснинг хизматидан фойдаланмоқчи. ОФК инструктори бўлган Вадим Шахиржанович ажаб эмаски, Қўқонда ҳам муносиб ишлаб, профессионал клуб тузилишида ҳисса қўшса. Хуллас бу йил 50 ёшни қарши оладиган Шодиматов қўқонликлар учун энг тўғри танлов эканлигига шубҳа йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шодиматов охирги пайтларда "Бунёдкор" академиясида фаолият юритиб келаётганди.  

Энди таркибда юз бераётган ўзгаришларга келадиган бўлсак, асли қўқонлик бўлган ва ўтган мавсум “Сўғдиёнаё” таркибида ўйнаган Ориф Мамажонов, “Шўртан” ҳужумчиси Ислом Каримов, “Гулистон”даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган дарвозабон Илҳом Жуманов, яқин-яқингача “Қўқон-1912”да ўйнаган Мунаввар Валихўжаев кеча жамоа ихтиёрига етиб келди. 

Ёшлар жамоасини эса мавсумга Муҳсин Низомиддинов билан Муҳаммад Иноғомов тайёрламоқда.    

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика