Latest news

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  0 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик" News

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Динамо" - "Лочин" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак.

Хет-трикка эришган Миржаҳон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида? Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман

Ратиньонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми? Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор.

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми? Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман. "Хоразм"га қарши ўйин? Ҳа, навбатдаги турда "Хоразм" билан баҳс кутиб турибди, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Вадим Карленович.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика