Latest news

08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  0 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0

Вадим Абрамов: "Терма жамоа билан бир умрлик шартнома туздим" News

Вадим Абрамов: "Терма жамоа билан бир умрлик шартнома туздим"

"Бунёдкор" клуби устози Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

championat.asia сайти Вадим Абрамов билан қисқа интервью ташкил этди.

- Вадим Карленович, табриклаймиз. Терма жамоа бош мураббийи бўлишга тайёрмидингиз?
- Раҳмат. Билмадим, балки шундайдир.

- Эрматов билан учрашувдан кейин барчаси ҳал бўлдими?
- Ҳа.

- Ишни қачон бошлайсиз?
- Аллақачон бошладим.

- Терма жамоа қачон йиғилади?
- 2 октябрь куни.

- Таркибда қандайдир ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозирча шошмайлик, ўша пайтда барчаси аниқ бўлади.

- Энди "Бунёдкор" нима бўлади?
- Бу борада алоҳида эълон берилади. Ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Бошланган ишни охирига етказиб қўйиш керак.

- Терма жамоада сизга кимлар ёрдам беради?
- Тимур Кападзе ва Мирко Йеличич.

- Сўнгги савол терма жамоа билан неча йиллик шартнома туздингиз?
- Бир умрлик (кулади).


Rating: +458   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика