Вадим Абрамов: "Қатар ютишимиз керак бўлган жамоа эди"
04 feb 18:11
News
Вадим Абрамов: "Қатар ютишимиз керак бўлган жамоа эди"
Мезбон Қатар билан кечган ўйинда омад рақибга кулиб боқди. Мазкур учрашув борасида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Qatar Hassan Al Haidos - 27', Akram Afif - 121', Sultan Al Brake - 121', Pedro Miguel - 121' |
Asian Cup Final Stage . Round Quarter Finals 03/02/2024, 20:30 3
:
4
Finished AP
|
Uzbekistan Odildzhon Khamrobekov - 59', Otabek Shukurov - 121', Shakhboz Umarov - 121' |
Stadium: Al Bayt Stadium, 58791 spectators
"Қатар ютишимиз керак бўлган жамоа эди. Иккинчи бўлимни томоша қилдим. Ҳужумлар уюштирдик, вазиятлар яратдик. Бу мағлубиятга ўзлари айбдор, бошқа ҳеч ким эмас. Қатар таркибида 1-2 нафар футболчини ҳисобга олмаганда жиддий хавф туғдирадиган футболчилар йўқ эди.
Ҳужумчисиз ўйнаш? Буни бош мураббийдан сўраш керак. Менинг фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Албатта ўз фикрларим бор. Яхшиси ўзимда қолгани маъқул.
2011 йилги Қатарга қарши ўйин билан кечагини солиштиришдан маъно йўқ. Унда бошқа бошқа даражадаги жамоалар тўқнашган. Шунчаки ҳар бир ўйинга яхши тайёрланиш ва тўғри ўйнаш керак",- дейди Вадим Абрамов.
Comments