Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  3 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди" News

Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Голларга ва хатоларга бой учрашувга гувоҳ бўлдик. Ўйин худди бизнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубиятимиз билан бошлангандек таасурот қолдирди. Рақибнинг иккинчи голидан сўнг йигитлар ўзларига келиб олишди. Танаффусда йигитларга шу ҳақида тушунтирдим. Мағлубиятдан чиқиб кетишга интилдик, ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Бироқ давомида яна 2 та тўп ўтказиб юбориб, мағлуб бўлдик.

- Мухлислар жамоа дарвозабони Равшан Ягудин кўрсатган ўйиндан норози эканини билдиришди. Буни қандай изохлаган бўлардингиз?

- Албатта, сиз битта ўйинда 4 та гол ўтказиб юборсангиз, сиздан ҳеч ким рози бўлмайди. Эътирозлар бўлиши табиий ҳол. Чиндан ҳам 4-голда дарвозабоннинг яққол хатоси кўринди.

- Биринчи бўлимда рақибнинг 2 та голи режаларингизга қандай таъсир кўрсатди?

- Ўйинни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаш режаси ҳеч кимда бўлмайди. Мезбонлар бизнинг футболчилар ўйинга мослашиб олгунича 2 та гол уришди. Бу ҳақида юқорида ҳам айтиб ўтдим. Биринчи давра тугади, олдиндаги фурсат давомида натижалар, хато ва камчиликларни таҳлил қилиб оламиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика