Latest news

12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  1 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  19 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1

Вадим Абрамов: “Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз” News

Вадим Абрамов: “Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси қисқа таътилдан сўнг, кечадан яна машғулотларга киришди.

Биринчи кун футболчилар тикланиш машқларини бажаришган бўлса, бугун тўп билан муомалада бўлишди ва одатдагидек ўйинни шакллантириш устида ишлашди. Клубни аввал хабар берилганидек Мурод Холмуҳаммедов тарк этган, легионерлар ҳозирча шу ерда. Шунингдек, олимпия терма жамоаси билан Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган беш футболчи Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов тўлиқ тартибда шуғулланишди. “Ал Завра” билан баҳсда жароҳат олган туркманистонлик легионер Селим Нўрмурадов индивидуал тарзда машқларни бажарди. Қувноқ кайфиятда ўтган “қалдирғочлар”нинг навбатдаги машғулотидан кейин бош мураббий Вадим Абрамовдан сайтимиз учун интервью олдик.

“Биз учун омадсиз ўтган ўйиндан кейин яна машғулотларни бошладик. "Ўрнимиздан туриб" мақсадимиз сари интилишда давом этамиз”, - дея гап бошлади Вадим Карленович.

- Тўғриси, январь ойи клубларимиз учун ҳам, олимпия терма жамоамиз учун ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бундай шароитда уларни руҳиятини ва кайфиятини кўтариш қийин бўлиши табиий...

- Бу футбол. Яхшиси мағлубиятларни тезроқ унутишимиз ва янги мавсумга ҳозирликни давом эттиришимиз керак. Ғалаба ва мағлубият ҳамиша бирга юради.

- Матбуот анжуманида агар гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоани тарк этади деган эдингиз. Кўряпмизки улар билан ҳали ҳайрлашилгани йўқ...

- Ҳа айтгандим. Кўрамиз уларни маҳаллий футболчилар билан солиштирамиз. Легионерлар жамоамизда қолишни истайдими, йўқми? Бизнинг ўзимизга яраша талабларимиз бор.



- Кейинги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни бошлайди. Кенгайтирилган таркибдан ўтган ой Осиё чемпионатида қатнашган футболчилар ҳам жой оладими? Кўз остингизга олиб қўйган ўйинчилар борми терма жамоага муносиб?

- Яқин кунларда таркибни эълон қиламиз. Албатта, олимпия терма жамоаси аъзолари ҳам чақирилади. Боиси, улар миллий жамоага мослашишлари лозим. Улар термамизнинг келажаги. Гарчи Олимпиадага чиқа олишмаган бўлишса ҳам юқори даражадаги футболчилар етарли. Беларусь билан беллашув фойдадан ҳоли бўлмаслиги аниқ.

- ФИФА кунлари доирасида ўтказилмаётганини инобатга олсак, демак мазкур йиғинда фақат маҳаллий футболчилар қатнашади...

- Ҳа. Хорижда ўйнаётган футболчиларни жалб қила олмаймиз. Легионерлар кейинги йиғинда қўшилади.

- Қишки трансферлар ойнасида жиддий ўзгаришлар бўлди. “Бунёдкор”нинг муҳим фигураларидан Жавоҳир Қаҳрамонов, Санжар Турсунов, Хуршид Ғиёсов бошқа клубларга йўл олди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Оддий қарайман. Улар қаер яхшироқ бўлса ўша клубга кетишди. Ҳаёт давом этади. Батафсил муҳокама қилмоқчи эмасман. Умуман олганда янги қўшилган футболчилар ўзларини астойдил кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика