Latest news

00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  1 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  7

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади" News

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади"

"Локомотив" - "Андижон" ўртасидаги баҳс якунига етганидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин оддий кечмади. Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди ҳамда тартибли футбол намойиш этди. Ўйлайманки, Эдгар Гесс Андижонда яхши жамоани шакллантиради. Иккинчи даврада бу жамоага қарши тўп тепиш биз учун осон кечмайди. Ўйиндан тўлиқ қониқдим дея олмайман. Чунки Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмадик ва бундан ҳаммамиз тушкун кайфиятдамиз.

Катта Жасур Ҳасанов ҳақида
- У шамоллаб қолди. Шу боис сафарда "Фулад"га қарши баҳсда ҳам, бугунги ўйинда ҳам майдонга тушмади.

Коряннинг алмаштирилиши ҳақида
- Биз ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик, кейин вазиятни ўзгартиришга тўғри келди ва Руслан Корянни алмаштирдим. Мақсадимиз майдон марказини кучайтириш эди ва Корян ўрнига Икром Алибоевни туширдик.

Навбатдаги рақиб ҳақида
- Кейинги турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказамиз. Жуда қизиқ ўйин бўлади деб ўйлайман. "Олмалиқ" ҳам ҳозир етакчилар сафида боряпти ва яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Биз бу рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз.

ОЧЛ якунлари ҳақида
- Бу борада шахсий фикрим шуки, январда Осиё Кубоги ўтказилгани ОЧЛда иштирок этган клубларга таъсир қилди. Шу боис биздан ҳеч қайси жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим. Қолаверса, бизнинг гуруҳда "Ал Ҳилол", "Ал Садд" каби кучли жамоалар бор эди ва улар билан рақобатлашиш қийин кечди. Келаси йил ОЧЛда ижобий натижа қайд этамиз деб умид қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика