Latest news

07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак" News

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Нима дейишим мумкин? "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман! Биз ҳам ғалабага ҳаракат қилгандик, лекин кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда футбол ўйнадик. Танаффусдан сўнг тахминан 15 дақиқа футбол бўлди. Қолган дақиқаларни асосан ётиб олишларга сарфладик. Лекин иккинчи бўлимга атиги тўрт дақиқа қўшиб берилди. Ўйнагиси келмаса майдонга тушиб нима қилади? Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак. Мухлислар ҳам футбол кўргани келади, ётиб олишларни томоша қилиш учун эмас! Масалан, бугунгидек футбол сизларга ёқадими? Ҳар тўқнашувдан кейин ўйин тўхтайди, ёрдам кўрсатилади? Табриклайман, ғалаба қозондинглар, эътироз йўқ, бу ўзимизни оқлаш ҳам эмас, лекин бунақа ўйин футболимизнинг фойдасига хизмат қиладими?

Бугун нега ютқаздик? Шунчаки имкониятлардан фойдалана олмаслик. Яратилган хавфли вазиятларни голга айлантириш бўйича тажриба камлиги панд берди. Ваҳоланки, имкониятлардан фойдаланганимизда биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилардик. Аммо ундай бўлмади. Аксинча, иккинчи голни ўтказиб юбордик, кейин ҳаммаси бошланди", - дейди Абрамов. 

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика