Latest news

21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10

Вадим Абрамов: “Кейинги учрашувларда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз” News

Вадим Абрамов: “Кейинги учрашувларда мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз”

Ўзбекистон Кубоги чорак финал босчиқи жавоб учрашувлари доирасида “Локомотив” ТТЙМИ стадиоанида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувдан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало, мухлислардан бугун намойиш этган ўйинимиз учун узр сўрайман. Йигитлар ўйинга ўзларини рухан кераклича тайёрлай олишмади. Чоғланиш яхши бўлмагани боис, ҳужумкор ва тажовузкор ўйин кўрсата олмадик. Келаси учрашувларда бундай ҳолат бўлмаслигига ҳаракат қиламиз ва анча жиддий муносабатда бўламиз.

Яхшики, иккинчи бўлим сўнггида ўйинимизни бироз жонлантирдик ва ғалаба қозондик. Бугун ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлмаётган бир неча футболчига имкон бердик. Улар қай даражада ишончимни оқлай олишгани ёки олишмаганини ўзлари яхши билишади. Алоҳида тўхталиб ўтишни истамаган бўлардим.

Ислом Тўхтахўжаевни бугун олдинроққа ўтиб ҳаракат қилишига рухсат бердик. У бемалол ҳужумчи ортида ҳаракат қила олади. Лозим бўлса ҳужумда ҳам ўйнатаверамиз.

Келаси учрашувларда анча шиддатлироқ ўйин намойиш қилиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", деди Вадим Карленович Абрамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика