Latest news

14:05Даврон Файзиев: "Абдуқодир Ҳусанов "Реал" майдонида кимга қарши ўйнаш қийин бўлганини айтди"  1 13:47А Серия. Бугун "Милан", "Ювентус", "Аталанта" ва "Наполи" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  2 13:21U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?  8 12:55"Байер" "Манчестер Сити" футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  10 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  28 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  3 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  14 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   2 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  29 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   6 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) News

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов. 

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов. 



- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми? 

- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади. 


- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими? 

- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.


- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимоядаги муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин? 

- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.



- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?

- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман. 


- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми? 

Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз. 


- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?

Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ. 


Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика