Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  35 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди" News

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди"

Абу-Дабида ўтган "Зенит" ва "Динамо" ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Хорижда йиғин ўтказаётганимизни сабабларидан бири ҳам шу – кучли рақибларга қарши майдонга тушиш ва тайёргарлик доирасида жамоамизнинг камчиликларини кўриб олиш. «Зенит» кучли жамоа эканини билардик, уларга қарши ўйин ҳар қандай натижага қарамай, жамоамиз фойдаси учун ишлайди. Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатъий назар бунча гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Биз жамоа йиғишнинг якуний босқичидамиз, «Зенит»дек кучли клублар эса муаммоларимизни кўрсатиб бера олади.

Абу-Дабига келиб нега айнан кучли рақиблар билан ўйнаяпмиз? Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида натижа муҳим эмас, ўйинчиларни секин-аста тайёрлаб, камчиликларни ҳам босқичма-босқич бартараф этиб борамиз. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларимиз бундай савиядаги жамоага қарши ҳали ўйнамаган. Шундай ўйинлар уларни тоблантиради. Натижа ҳали муҳим эмас, ҳар бир ўйинчига имконият берамиз. 

"Зенит"билан ўйинда рақибни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик. Ҳа, уларнинг таркиби жуда кучли, бразилиялик ижрочилар бор. Аммо қўл остимдаги жамоанинг имкониятларини яхши биламан, улар ўз кучларининг 30 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Рақибдан қўрқмай, ўйнаш талаб этилганди. Эҳтимол, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилаётгани ҳам уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилаётгандир. Ўйинни таҳлил қиламиз", - дейди Вадим Карленович.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика