Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик" News

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик"

Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин, рақиб жамоа ҳақида фикрларингиз қандай?

- "Арал" яхши жамоа. Ўз уйида бекорга бундай яхши ўйин кўрсатишмаяпти. Бугун омадимиз келди. Керакли вақтда гол уриб олдик. Бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўп эса шунчаки дарвозага киришни истамади. Умуман олганда, ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. "Арал" жамоаси эса менда жуда яхши таассурот қолдирди.

- Охирги марта Нукусда қачон бўлгандингиз ва шаҳар қанчалик ўзгарибди?

- Нукусда охирги марта 1984 йил бўлгандим. Албатта, шаҳар ўзгарган. Ажойиб шаҳар, мен яхши томондан хайратландим. Мен бу ерда ўйнаган пайтим майдон умуман бошқа эди, меҳмонхона ҳам. Ҳозир меҳмонхона анча яхшиланибди. Стадиондга баъзи қўшимчалар киритилса ва табиий чим билан қопланса, жамоа Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилишга лойиқ деб ўйлайман. Мухлислар ҳам бунга арзийди. 

- "Динамо"  Про лигада мағлубиятсиз кетмоқда. Бироқ, бу ўйинга қадар учинчи ўринда эди. Бунга қандай фикрдасиз?

- Мен билан кўпинча шундай бўлган. Албатта, ғалати. Осиё кубогида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Бу мени хайрон қолдирмапти. Афсуски, мағлубиятсиз кетаётган бўлсак ҳам биринчи ўринда бормаётгандик. Бугунги ғалабадан кейин биринчи ўринга кўтариламиз. Ҳаммаси яхши давом этса, ўзимизга керакли натижага эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика