Latest news

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  7 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз" News

Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"

24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади.

Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан катта футболчиларимиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.

"Биз бу учрашувда шоу уюштирмаслигимиз аниқ. Яъни, олдиндан келишилган ҳисоб учун ўйналмайди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жанг бўлади. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович ҳаёт пайтларида ҳам футзал терма жамоамизга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда 5:8 ҳисобида имкониятни бой берганмиз, шу сабаб бу сафар реванш олишни хоҳлаймиз. Бу беллашувда ҳеч қандай келишиб олинган ҳисобга ўйнаш ёки шоу учун тўп тепиш бўлмайди. Спортчилар ҳам нимага қодирлигини кўрсатишни хоҳлайди.

Тўп кичикроқлиги ва қоидалар бошқачароқ эканлиги биз учун одатий эмас. Лекин, қолган жиҳатларда жуда катта фарқ йўқ. Футболни улардан яхшироқ ўйнай олишимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз.

Учрашувда жамоаси Тошкентда бўлган терма жамоага номзод футболчилар иштирок этишади. Биз 15 нафар ўйинчини фақат ўша куни кечга қўйиб юборишларини клубларидан сўрадик. Менимча, бу борада муаммо бўлмайди", - деди Абрамов.


Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади.




РЕКЛАМА



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика