Latest news

15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  0 15:01Про лига. "ФарДУ" – "Арал" билан, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  4 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  0 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  1 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  11 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  2 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ" News

Вадим Абрамов: "Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади, Самарқандда бошқа талабга жавоб берадиган стадион йўқ"

Динамо» - «Машъал» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, очилиш ўйинидаги муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингиз? 

- Мавсумнинг очилиш ўйинида ҳар доим қандайдир асабийлашиш бўлади, айниқса уйда мухлислар қаршисида ўйнаганингда. Ўйинни ёмон бошламадик, аммо кейин қандайдир пасайиш кузатилди. Ниҳоят бўлим якунида гол урдик. Иккинчи бўлим бошида яратилган голли имкониятлардан фойдаланганимизда бундай валидолли ўйин бўлмасди. Ҳа, уларга айтарли вазият яратишга бермадик, аммо 1:0 – доим асабий натижа. Ўйин якунида йигитлар тўпни назорат қилиб, натижани қўлдан чиқармасликка интилишди.

- Вадим Карленович, таништирув маросимида сиз “5 турдан кейин Кожони унутасизлар” деган эдингиз, аммо бугунги ўйиндан кейин савол яна кўпайди – янги ҳужумчи Фрайдей мана иккинчи ўйиндирки ўзини яхши ҳис қилмаяпти, у билан нима бўлмоқда? 

- Шунчаки, у ҳали тайёр эмаслиги кўриниб қолмоқда. Уни тартибга келтиришимиз керак, ишонаманки у ҳали қўшади. Ҳозир тайёр бўлмаган ҳолатида ҳам 2-3та голли вазиятга эга бўлди. У савияли ўйинчи, аммо катта эҳтимол билан у ҳали жисмонан тайёр эмасдек. Фрайдей мавсум бошланишига бир ҳафта қолганида сафимизга қўшилди, энди ФИФА кунлари пайтида бизда вақт бўлади, танаффусда уни яхшироқ ҳолатга келтира оламиз.

- Бугун голга сабаб бўлган Анваржон Ҳожимирзаев – Миржаҳон Мираҳмадов жуфтлиги ҳақида фикрингиз қандай? 

-  Ҳужумчиларимиз бир-бирини яхши тўлдиришди, бу тандем ҳали яна голлар уришига ишонаман.

- Захирадан майдонга тушган Фирдавс Абдураҳмонов ёш бўлса-да, тайёр эмасдек, ўйинга яхши қўшила олмади, шундай эмасми? 

- У катта умид бераётган футболчи. Ёш ўйинчи, табиийки бундай пайтда бироз босимда бўлади, гол уриши ҳам мумкин эди. Ишонинг, Фирдавс – Самарқанд футболининг келажаги. У ҳали ўсади.

- "Динамо" жамоаси ўз стадионида ҳар сафар ҳам бемалол машғулот қила олмаслигини биламиз, ўринбосарлар учун ҳам майдон йўқ. Нега ушбу масалага ҳамон узил-кесил нуқта қўйилмаяпти? 

- Афсуски, биз ҳозир ўйнаётган майдонимизда ҳар куни машғулот ҳам ўтказсак, бу майдон шунчаки кўтара олмайди. Қолаверса, бу майдонда "Қизилқум" жамоаси ҳам ўйнаяпти. Бу аҳволда биринчи даврадан кейин бу майдон жуда оғир аҳволга тушади. Шу боис биз имконқадар майдонимизни эҳтиёт қилаяпмиз ва бу ерда доим ҳам машғулот ўтказмаймиз. Самарқандда эса бошқа талабга жавоб берадиган майдон ҳали йўқ. Шу боис 3-тур олдидан Тошкентга бориб машғулотларни ўша ерда ўтказишга тўғри келади, - деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика