Latest news

21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  1 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  16 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  60 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  9 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  16 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1

Вадим Абрамов: "Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган" News

Вадим Абрамов: "Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган"

Про-лиганинг 5-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида гапириш қийин. Барча ўйинни кўрди. Иккита бир-бирига мос рақиб ўйнади. Ўйин жанговар ўтди. Иккала жамоа ҳам гол уриши мумкин эди, бироқ бундай бўлмади. Айтганча, биз гол ургандик, бироқ нима сабабдан бекор қилишди, тушунмадим. Буни тушунтириш жуда қийин. Балки обьектив нуқтаи назардан олиб қарасак, дуранг ўйин учун мос келди.

- Хуршид Убайдуллаев ўтган мавсумда "Бунёдкор"нинг ёшларида ўйнаганди. Унинг қандай сифатларини кўрдингиз? Унда ортиқча вазн борлиги тўсқинлик қилмаяптими?

- Ҳа, шундай. Бироқ бу унинг футбол ўйнашига ҳалақит қилмайди. Умуман олганда бу уни ҳам қаноатлантиради. Унинг кучли сифатлари борлигини биламиз. Балки у бугун яхши ўйин ўтказа олмагандир. Бугун кўп футболчиларимиз хатоликларга йўл қўйишди, шикоятлар барча футболчиларга бор. Масъулиятни унчалик яхши ҳис қила олишмади. Бошқа томондан олиб қарасак, рақиб бизга шуни мажбур қилди, оддий вазиятларда хато қилишимизга сабаб бўлди. Томошабинлар эса кетаётганида яхши ўйин бўлди дейишди. Агарда мухлисларга ўйин ёққан бўлса, демак, бу яхши.

- Ўтган мавсум "Локомотив" ва "Динамо" Про-лигага тушиб кетди. Аммо иккала жамоада ҳам таркибнинг асоси сақланиб қолинди, жамоадан кетиши кутилган тажрибали футболчилари ўз жойида қолди. Бу ўзбек футболида жамоасига содиқлик ошаётганидан далолатми ёки футболчиларнинг ўзи тушириб юборган жамоани яна Суперлигага қайтаришни исташдими?

- Бунга ҳар хил қараш мумкин. Ҳолат қандай бўлса шундай. Биз ҳам қайтиш вазифасини қўйганмиз ва бу борада ишлаяпмиз. "Локомотив"да ҳам шундай. Уларда ҳам ўтган йилги таркибнинг асоси сақланиб қолинган, жамоа кучайтирилган. Яхши жамоа. Ҳозирдан гапириш қийину, аммо кураш шундай давом этадиган бўлса, "Қўқон-1912", "Локомотив" ва биз Суперлигага қайтиш учун курашадиган асосий даъвогарлар бўламиз. Лекин ҳали олдинда барча нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча нимадир дейиш қийин. 

- Бугун ўтган ўйинларга қараганда "Локомотив" ҳимоячиларига қарши ҳужумчиларда агрессивлик етишмагандек кўринди. Бу "Динамо" ҳужумни яхши ташкиллаштира олмагани билан боғлиқми ёки "Локо" яхши ҳимоялангани биланми?

- "Локомотив" шунга мажбур қилди, улар агрессив ўйин кўрсатишди. Ўз майдонида ўйнашди, бизни мағлуб этиш учун катта иштиёқ бор эди. Бу кайфият кўринди. Шу сабабли улар бизнинг футболчиларни хато қилишга мажбурлай бошлашди. Биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Умид қилишда давом этамиз. Бу эндигина тўртинчи тур. Кейинги турларда қўшишда давом этамиз деб ўйлайман.

- Вадим Абрамов олдинги жамоаларида ҳам паст шароитлардаям ишлайверган. Буни "Трактор", "Бунёдкор"да ҳам кўрганмиз. "Динамо"да ишлаган мураббийлар эса жамоанинг қароргоҳи йўқлигини, майдон етишмаслигини гапиришади. Вадим Абрамов учун шароитнинг аҳамияти йўқми? Чунки Сиз борган жойингизда шароитга аҳамият бермасдан ўйинни йўлга қўйишга аҳамият берасиз.

- Мақтов учун раҳмат. "Динамо"да ўз ишимизни қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ўз ишимиз орқали одамлар бизни ҳурмат орқали эслашларини истаймиз. Бизга Самарқандда клуб учун қароргоҳ қуришни, инфратузилма барпо қилишни ваъда қилишган. Самарқанд каби гўзал шаҳарларда яхши футбол жамоаси бўлиши керак. Шундай бўлса "Динамо" янада жиддий жамоага айланади.

- 0:0 ҳисобини "Динамо" мухлислари ғалаба каби нишонлашди. Сиз учун 0:0 ҳисоби ғалабага тенгми?

- Менимча ҳар бир жамоа ўйин олдидан ғалабани кўзлаб чиқади. Кейинчалик эса рақибнинг таклиф қилган ўйинига қараб ўйнайди. Бугун рақиб бизга ғалаба қозониш имконини бермади. Мана шу бўлган ишларни кўрган ҳолда хатоликларни тўғрилаймиз ва 18 апрель кунги Кубок ўйинига тайёрланамиз. Ҳозир тикланиб, ушбу ўйинга тайёрланишимиз керак. Агарда рақиб бош мураббийидан сўрасангиз, у ҳам 0:0 ҳисобидаги дурангдан мамнун бўлмаслигини айтади. Оғриқли жиҳати шуки, биз гол ургандик. Қандайдир сабаб билан бекор қилишди. Йигитларнинг айтишига кўра, аввалига футболчи оффсайдда бўлиб тўпга теккан деган. Кейин эса ҳакам бизнинг футболчи дарвозабонга ҳалақит қилган деб айтган. VAR йўқку, шу сабабли баҳо бериш қийин. VAR бўлганида барчаси бошқача бўларди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика