Latest news

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

Вадим Абрамов: "Ал Ҳилол"ни ютиш учун келгандик" News

Вадим Абрамов: "Ал Ҳилол"ни ютиш учун келгандик"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Локомотив" (3:1) ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувдан сўнг "темирйўлчилар" устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дея оламан? Фақат шуни айтишим мумкин, бугунги мағлубиятни тезроқ унутган ҳолда кейинги баҳсга тайёрланишимиз керак. Бу ерга ғалаба қозониш мақсадида келгандик, бироқ "Ал Ҳилол" бунга имкон бермади, - дейди Абрамов. 

- Ҳисоб 2:1 бўлгач, "Локомотив" футболчилари ортиқ ҳаракат қилмай қўйишди. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу ҳақда бирор гап айтишим мушкул. Футболчиларнинг охиригача ҳаракат қилмагани мени ҳам ҳайрон қолдирди. Албатта, ўйин видеоёзувини кўргач, ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз ва хатоларни ўрганамиз.

- "Локомотив" таркибида фақат маҳаллий футболчилар тўп тепди. Жамоангизда легионерлар йўқми?

- Нега энди? Бугун майдонга икки нафар легионерни туширдим. Улардан бири ҳимояда, иккинчиси ярим ҳимояда тўп тепди.

- Ўзбекистонда мавсумнинг ҳали бошланмагани ўйинда ўз таъсирини ўтказдими?
- Албатта, бу биринчи учрашувимиз бўлгани учун ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олмадик. Кейинги беллашувларда янада кучлироқ тўп тепишга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика