Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  17 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  31 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим" News

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Яман ҳамда Сингапур термаларига қарши учрашувларга ҳозирлик олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини эндиликда тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бошқармоқда. Миллий жамоамиз бошқарувига иккинчи марта келган мутахассис ўтказилаётган ушбу йиғин, олдиндаги ўйинлар ҳақида ЎФА расмий сайтига гапириб берди:

- Миллий терма жамоани бошқариш, унга устозлик қилиш жуда масъулиятли вазифа. Шу боисдан илк кунданоқ жиддий иш жараёнини бошлаб юборганмиз. Мен 7 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган эдим. Ўшандан буён орадан анча вақт ўтди. Бу орада футбол ҳам, терма жамоага аъзо ўйинчилар ҳам, хатто мен ҳам ўзгардим.

Саралаш босқичини афсуски, терма жамоамиз муваффақиятли бошлай олмади. Йигитлар айни дамда юзага келган вазиятни жуда яхши тушуниб туришибди. Барча масъулиятни тўла ҳис этмоқда. Шу сабабдан мана олдимизда турган яқин 2 та ўйинда вазиятни яхши томонга ўзгартириб, муҳим ғалабаларни қўлга киритишга уринамиз. Зеро мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ҳамда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл олиш имкониятини сақлаб қолиш учун олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонмасак бўлмайди, - деди мутахассис.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика