Latest news

17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  0 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  0 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  1 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  1 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0

Ваъдасида тура олмай, Жаҳон чемпиони бўлган "Олтин тўп" соҳибини хотирлаймиз News

Ваъдасида тура олмай, Жаҳон чемпиони бўлган "Олтин тўп" соҳибини хотирлаймиз

Хабарингиз бор, "Ювентус", "Милан", Италия термаси юлдузи ҳамда барча элита мукофотлари соҳиби Паоло Росси чоршанба куни вафот этди.

Унинг фаолиятидаги энг омадли йил 1982 йил деб бемалол айта оламиз — жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби бўлди.

Энг қизиғи, бу ғалабалардан 2 йил олдин Росси Италия футболидаги биринчи йирик келишувлар можаросига аралашиб қолади ва футбодан икки йилга четлаштирилади. Воқеалар ривожи айнан 1982 йил олдидан ўз ниҳоясига етади. Россининг Жаҳон Чемпионатига бориши бу бир мўжиза эди.


Суддан кейин термага қайтмасликка ваъда берган. Аммо, лекин, бироқ...

1980 йил Италияда катта жанжал бошланди, у ҳозирда Тотонеро номи билан кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Барчаси В Серия клублари мавҳум келишувларда иштирок этади деган миш-мишлардан бошланиб, Италия полициясининг кенг кўламли суриштирув ишлари билан ниҳоясига етган. Текширув жараёнида "Милан", "Лацио" (улар лигадан тушиб кетади), "Авеллино", "Болонья" ва "Перужа" кўп азият чеккан эди.

Ўйинчилар турли йўл билан жазоланган. Кимдир дисквалификация олган (энг камида 3 ой), яна кимдир қамоқ муддатини ўтаган. Паоло Росси эса иккинчи тоифага киритилган.

Келишилган натижа Росси тўп тепган "Перужа" ва "Авеллино" ўртасидаги баҳсга алоқадор эди. Режалаштирилган натижа — дуранг эди, лекин Росси 2та гол уриши керак эди. Айтилган ҳисоб учун Росси бир ҳафталик маоши миқдорида пора олади ва иштироки учун бонусга эга бўлади. Аммо барча сирлар фош бўлгач, италияликлар Россидан қаттиқ дарғазиб бўлишади. Мухлислар унинг уйи ёнида тўпланиб, бақир-чақир қилиб, ҳақорат қилишади. "Перужа" раҳбариятидан эса шартномани бекор қилишни сўрашади. Аммо Росси мамлакатнинг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири эди. Шунинг учун "Перужа" босслари суд қароридан кейин ҳам ўйинчи билан хайрлашишни исташмайди. Аслида у "Перужа"га ижара ҳуқуқлари асосида бир йилга келган эди. Асл жамоаси "Виченца" эса қуйи поғонага тушиб кетганди. Шу сабабли, Росси юқорироқ даражага чиқиш ва тажриба орттириш мақсадида янги клубга ўтганди.

Суд Паоло Россини 3 йилга дисквалификация қилиб (апелляция сабаб муддат икки йилга қисқартирилди), бир неча ойга қамоққа олади.

Росси қамалишидан олдинги охирги интервьюсида шундай дейди: "Тўғри, ҳаммага панд бердим. Ўртамизда натижа борасида жентльменларча келишув бўлганди. Натижа барчани қониқтирганди. Барчаси қонун доирасида эди. Бироқ улар мени жиноятчига чиқаришди. Яна бир бор такрорлайман: ҳаммага панд бердим. Муддатим тугаганидан кейин ҳам энди ҳеч қачон термага қайтмайман. Агар ўйиним бунга лойиқ топилса ҳам, у ерда энди менга жой йўқ".



Дисквалификация пайтида Росси ўзи "Ювентус" билан келишувга эришди

Четлатиш пайтида Росси Италия жанубида узумзор очди ва виночилик ҳамда уй хўжалик ишлари билан шуғулланди. Тақиқ унга профессионал жамоалар билан машғулот ўтказиш имконини бермади. Шунинг учун қамоқдан кейин бир мунча вақт туғилган шаҳри Римда ҳаваскорлар билан ўйнаб юрди. Россининг дисквалификацияси муддати 1982 йил май ойида тугади. Бироқ бундан бир йил олдин "Ювентус"га ўтгани катта бурилиш бўлди.

Бу трансфер — "Виченца"га берилган кичик ёрдам эди. 1981 йил ёзида клуб барча жамғармаларини йўқотиб, қарзга ботиб қолди. Ўйинчилар ярим йил мобайнида маош ололмади, шу сабабли Росси трансфер қилишга қарор қилди. Номзодлар кўп эмасди — "Рома", "Лацио" ва "Ювентус", кейин эса Росси ёшлик пайти ўта олмаган академиялари. "Рома" ва "Лацио" миллиондан кўп бермасликлари ва бу трансферни 1982 йил ёзидан олдин қилмасликларини айтишди. "Ювентус" эса 1,5 млн ваъда қилди (аммо Transfermarkt маълумотига кўра охирида 1,75 млн берган) ва бир йил аввал келишувга имзо чекди (1981 йил).

Росси эсга олади: "Мен икки ҳафта давомида ҳар куни Римдан Туринга қатнаганман. Четлатилган вақтимда она шаҳримда яшагандим, шунинг учун йўл узоқ эди. "Виченца"дан спорт директори мен билан бирга борган, аммо деярли ўзим  музокаралар олиб боргандим. "Ювентус" четлатилганимни рўкач қилиб, бир қанча вақт мобайнида "Рома" ва "Лацио"дан камроқ сумма таклиф қилди. Ўшанда агар кўпроқ берса клубни чемпион қилишга ваъда бердим. Улар рози бўлишди. Мен пулнинг бир центини ҳам олмадим, ҳаммасини "Виченца"га бердим. Клуб мен учун кўп нарса қилди. Мен ҳам бунга лойиқ жавоб қайтаришни истадим".

"Юве" юристлари юқоридаги шахсларга сўровлар юбориб, тақиқлаш тўғрисидаги низомда бошқа клубга ўтиш ҳақида бирорта гап-сўз йўқлиги ҳақида таъкидлашди. Ва бу иш берди. Клуб Россини кутиб олиб, Турин атрофидаги уйни унга совға қилди ва базада шуғулланишига имкон берди. Бироқ қонун-қоидалар сабаб Росси ёлғиз ўзи машғулот ўтказди.


Росси термага бошқа қайтмаслиги ҳақида қандай ваъдалар бергани ёдингиздами? Унутинг: шахсан ўзи мураббийдан уни ЖЧга олиб боришини илтимос қилган

Россининг дисквалификацияси Жахон Чемпионати-1982 бошланишидан бир ой олдин якунига етди. Бу ҳақида мундиалдан олдин Италия билан ишлаган Энцо Беарзот шундай дейди: "Биз ёрдамчиларимиз билан кузатдик ва тушундик-ки, Росси ЖЧга бориш имконини қўлдан бой бермоқчи эмас.

Келаси куни қўнғироқ бўлди: "Алло, бу Паоло Росси. Мураббий, сиздан илтимос, мени ҳам термага олинг". Мен эса унга "Сен яхши формада эмассан, қолаверса, термага бормайман дея ваъдалар бергандинг-ку" дедим. Росси жавоб берди: "Мен буларни ҳиссиётларга берилган вақтимда айтиб юборгандим. Мен Италия билан жаҳон чемпиони бўлишни истайман. Бу менинг энг катта орзуим". Очиғини айтсам, у якка ўзи яхши шуғулланганига шубҳам йўқ эди. Биринчи ўзаро машғулотда фикрларим тўғри эканини англадим".


Паоло Росси ЖЧга борганидаги уч давр

1. Умидсизлик. Росси дастлабки учрашувларда ўзини яхши томондан кўрсата олмади ва бунинг учун Италия ОАВлари уни аяб ўтирмади.
2. Муаммолар юзага келиши. Росси нималарни ҳис қилаётганини тан олди. Ёмон фикрлардан чалғиши учун унга Беарзот ва яқинлари ёрдам берди. Перуга қарши баҳсда (1:1) Росси гол уролмади ва уни биринчи таймдан сўнг алмаштиришди. Беарзот келиб, шундай деди:

— Тўхта ва тайёргарлигингни кўр.
— Нима? Нега? Мен алмаштирилдим-ку?!
— Келаси ўйинга.

Иккинчи раундда Бразилия билан ўйиндан аввал Россига энг яқин дўсти маржон совға қилди ва бу унга бразиллар дарвозасига 3та гол уришида ёрдам беришини айтди. Росси совғани қабул қилди ва ҳақидатдан ҳам хет-трик қайд этди.

3. Муваффақият. Росси ярим финалда Польша билан учрашувда дубль қилди, финалда эса Германия дарвозасини ишғол этди.

"Ўтган икки йил мен учун жуда оғир бўлганди. Мени қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат. Инсонларга яхши ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан — энди ўтмишда қилган хатоларимни такрорламайман".

Росси турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди, ажойиб формага эга бўлди ва 1982/83 йилги мавсуми бошида "Юве"нинг янги рамзига айланди. Ва "Олтин тўп" соҳибига айланди. Росси номинация ҳақида шундай вақтда билганди: "Дам олиш куни эди. Мен Тосканадаги вино магазинимда ишлар қандай кетаётганини билиш учун жўнаб кетган эдим. Қандайдир ҳужжатларни кўздан кечираётган вақтимда, "Ювентус" ходимларидан бири менга қўнғироқ қилди ва деди: "Паоло, зудлик билан Туринга қайтишинг лозим. Эртага "Олтин тўп" тақдирлаш маросимига борамиз. Сени номзодинг қўйилибди". Буни эшитиб ақлдан озаёздим. Ўша заҳоти машинага ўтириб, жўнаб кетдим".


Қамоқдан чиқиб, жаҳон чемпиони бўлган "Олтин тўп" соҳиби 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика