Latest news

15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  0 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  2 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  24 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  7

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони News

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони

Tags :  UZREPORTTV
«УзРепорт ТВ» телеканали УЕФА талабига кўра, Евро-2016 учрашувларининг ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали тўғридан-тўғри трансляцияларини вақтинча тўхтатиб турилишини эълон қилди.

Телеканал техник ходимлари тез орада географик чеклов тизимини ишга тушириши кутилмоқда. Бу чеклов ишга тушганидан сўнг юртимиздаги футбол мухлислари Евро-2016 учрашувларини Ямал 401 сунъий йўлодоши орқали “УзРепорт ТВ” телеканалида томоша қилишда давом этишлари мумкин бўлади. 

УЕФА томонидан бундай талаб қўйилишининг сабаби, сунъий йўлдош сигнали Ўзбекистон ҳудудидан ташқари яна қўшни давлатлар ва бошқа хорижий давлатлар ҳудудларини ҳам қамраб олаётганлиги бўлди. Маълум бўлишича, УЕФА томонидан бундай чоралар Тожикистон ва Туркманистон телеканалларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали Евро-2016 мусобақаларини томоша қилаётган мухлислар футбол ўйинларини эртаси куни соат 17:00да такрорий эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «УзРепорт ТВ» телеканалини кабел телевидениеси (ЎКТ), шунингдек, “UzDigital TV”, «Stars TV», «IPTV» абонентлари ҳамда www.медиабай.тв Интернет-ресурси фойдаланувчилари томоша қилиш имконига эгалар.

Бундан ташқари, Евро-2016 учрашувларини қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш ҳам мумкин: “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК), “Мулоқот ТВ” (Қўқон), “Рухсор ТВ”, “Марғилон ТВ” (Марғилон), “Жиззах ТВ” (Жиззах), СТВ (Самарқанд), “Истиқлол ТВ” (Бухоро), “Насаф ТВ” (Қарши), “Ишонч ТВ” (Термиз), “Элликқалъа ТВ” (Қорақалпоғистон).

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика