Latest news

17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  4 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2

"УзДонгЖу" ҳам тайёргарликни бошлади News

"УзДонгЖу" ҳам тайёргарликни бошлади

Биринчи лига клублари орасида "УзДонгЖу" рақибларидан олдинроқ тайёргарликни бошлади.
Мавсумни 5-ўринда якунлаган жамоа бугун ўз қароргоҳида йиғилди.

Бош мураббий Нозим Муллаохунов айни дамда Тошкентда ўтаётган "А" мураббийлик лицензияси учун ўқимоқда. Шу боис тайёргарликнинг биринчи босқичини унинг ёрдамчилари олиб боради. Абдурашид Исмоилов бошчилигида ўтаётган машғулотларда жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар иштирок этмоқда. Жамоанинг асосий мақсади ёшларга урғу бериш эканлиги боис, "Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати"дан етишиб чиқаётган ёшларни қишки йиғинларда синаб кўриш ва улардан энг иқтидорлиларини саралаб олиш кўзда тутилган. Қолаверса бу йил вилоят иккинчи лигасида иштирок этган "УзДонгЖу-2" жамоасидан ҳам бир қатор ёшлар асосий жамоага ўтади.

Футболчилар эртадан кунига икки маҳал шуғулланади. Мазкур йиғин 30 декабрга қадар давом эттирилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика