Latest news

18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 18:18Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал". Таркиблар маълум  3 17:312 ўриндиққа 3 одам  3 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  6 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  7 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  3 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0

“УзДонгЖу” янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда News

“УзДонгЖу” янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда

Tags :  Уздонгжу
Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси аллақачон янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.

Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоа ўқув машғулотларни ўз қароргоҳида олиб бормоқда. Йиғин давомида назорат учрашувларида ҳам иштирок этиб келинмоқда. Бу орқали мураббийлар кўрикдаги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Жамоа машғулотларида Зокиржон Нурматов (“Нефтчи”), Жаҳонгир Дадабоев (“Цементчи”), Дилмурод Мамаюсупов (“Косонсой”), Хайрулло Қодиров (“Ёзёвон-Лочинлари”) каби янги футболчилар борлигини айтиш лозим. Шунингдек мураббийлар вилоятдаги ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратган холда, бунгача иккинчи лигада ўйнаб ўзини кўрсатишга эришган айрим иқтидорли футболчиларни ҳам кўрикка таклиф этган.  

Шунингдек таркибда йўқотишлар ҳам мавжуд. Хусусан ўтган мавсум "УзДонгЖу" шарафини ҳимоя қилган Даврон Жўрақулов ("Обод"), Музаффар Абдуллаев, Шохруҳ Эргашев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Бекзод Ғозиев, Ислом Каримов ("Андижон"), Алишер Тўхтасинов ("Сўғдиёна") каби футболчилар айни дамда олий лига клубларининг кўригида бўлиб турибди. "Бунёдкор" жамоасидан ижарага олинган Муҳаммадюсуф Абдумажидов эса ортга қайтиб кетган. Бундан ташқари дарвозабонлар мураббийи Ҳамидулло Зокиров ҳам вилоятнинг бош жамоаси "Андижон"га ўтгани сабабли унинг ўрнига Бекзод Турғунов таклиф этилган.   


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика