Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Биринчи лига. "Истиқлол" - "УзДонгЖу" (2:0) ўйини ҳақида News

Биринчи лига. "Истиқлол" - "УзДонгЖу" (2:0) ўйини ҳақида

Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Биринчи лиганинг 32-турида ўз майдонида Андижоннинг "УзДонгЖу" жамоасини қабул қилди.

Очиғи учрашув темпи у даражада юқори бўлди деб айтиб бўлмайди. Биринчи голга қадар жамоалар дарвоза олдида айтарли вазиятлар ярата олишмади. "УзДонгЖу" ҳам бир нечта голга тортадиган вазиятлар ярата олишди. Аммо улардан фойдалана олишмади, футбол шуниси билан хам қизиқда.

"Истиқлол" ўйин аввалидан тезкор гол уришга ҳаракат қилди. Аммо буни уддалай олишмади. Ҳужумда зерикиб қолган Ҳошим Шокиров 34-дақиқада марказда тўпни эгаллади ва рақиб томон ўзи ёлғиз хужумга ўтди. Шокировни жарима майдони ичида йиқитиб тўхтатиб  қолишди. Тўхтатиб қолишмаса хам бўлмасдида, ахир бутун бир жамоани Шокировни ўзи алдаб гол урганида "УзДонгЖу" вакилларига уят бўлар эди. Бу вазиятда эса хакам пеналти белгилади. Абдухолиқ Қурбонов эса 11-метрлик зарбани йўққа чиқаришни хоҳламади 1:0.

Иккинчи бўлим 64-дақиқаси Усмон Асқаралиев Шоҳруҳ Бойқўзиевни алмаштириш тараддудида эди. Бундан хабар топган Шоҳруҳ ўйиндан голсиз чиқиб кетишни истамади. Чап қанот химоясида ишончли харакатланадиган ва хужумларга бошқаларга қараганда кўпроқ қўшилиб турадиган Худоберди Холиқов чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига тўпни қулай қилиб етказиб берди ва Бойқўзиев дарвозага тўпни тўғирлаб қўйди 2:0. Менимча мураббий Шоҳруҳни ўйиндан олиб ташлайман деб қўрқитиб турса кўплаб гол уришга қодир. Лекин қарор қабул қилиниб бўлганди. Шоҳруҳ Бойқўзиев гол урдию, тўғри бориб захирадаги ўриндиғига бориб ўтирди. Унинг ўрнига Даврон Қорабоев туширилди.

Бу голдан кейин айтарли қизиқ воқеа содир бўлмади. Мухлисларга фақат сухандоннинг гаплари қизиқроқ туюларди. Сабаби Андижондаги жанг қандай бўлаётгани томошабинларни қизиқишини тобора ошириб борар эди. "Истиқлол" мухлисларини кўнгли анча тўлди "Цеменчи"дан йирик ғалаба!

Жамоа энди барча ўйинларни ғалаба билан якунласа, "Андижон" эса бор йўғи бир ўйинда қоқилса «Олий лига» эшиклари "Истиқлол" учун очиқ. Буни эса яна қолган 4 турдан сўнг билиб оламиз.


"Истиқлол" матбуот котиби Беҳруз Холиков тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика