Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Шомуродов ва Бердиев тенгсиз! UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (барча ғолиблар битта саҳифада) News

Шомуродов ва Бердиев тенгсиз! UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (барча ғолиблар битта саҳифада)

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ва ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.



ЯНГИЛАШ


 

- Ўзбек футболи нуронийси - Ахбор Имомхўжаев 

Спорт журналистикаси дарғаси, ўзбек шарҳловчилигининг асосчиси — Ахбор Имомхўжаев “Ўзбек футболи нуронийси” соврини билан тақдирланди. Ушбу инсон “Пахтакор” стадиони қурилгач, ундан ўзбек тилидаги илк футбол репортажини жонли эфирга олиб чиққан шарҳловчи ҳисобланади. Унинг сиймосида юзлаб шогирдларга устозлик қилган феномен, миллионлар ўйинига бағишланган қатор китоблар муаллифи, ўз овози билан барча ўзбекистонликлар хонадонигача кириб борган инсонни кўрамиз. Ўзбек футболи жамоатчилиги ва мухлислар номидан Ахбор Имомхўжаевни табриклаймиз ва соғлик-саломатлик тилаймиз! 



- Фидойилик рамзи - Садри Носиров

Самарқандлик футбол мухлислари Садри бобо номини доим ҳурмат ва иззат билан тилга олиши бежиз эмас. 77 ёшни қарши олган бу инсон — эътибор беринг: 17 ёшидан бошлаб, яъни, 60 йилдан буён Самарқанддаги Динамо стадиони майсасини парвариш қилади. Стадион фойдаланишга топширилганидан буён унинг ҳар бир қарич ери Садри бобо билан суҳбатлашади десак, муболаға бўлмайди. Айнан Садри бобо машаққатлари ила яшаб турган Динамо стадиони 2021-йилги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги билан бошлаб, айнан шу стадиондаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви билан юқори кайфиятда интихо топди. 




- Жасорат соврини - Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси

Шу йил кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган, аслида эса ҳақиқий жасорат ҳисобланган бир воқеа содир бўлди ва биз уни эътибордан четда қолдира олмадик. Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси Эрон мезбонлик қилган сурдлипия ўйинларининг Осиё ва Тинч океани минтақаси саралашида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади ва келаси йил Бразилия мезбонлик қиладиган ёзги сурдлимпия ўйинларига чиптани қўлга киритди. Ишонамизки, жамоамизга Бразилияда ҳам совринли ўринларни қўлга киритиш насиб қилади.



- Энг яхши футбол журналисти -
Фахриддин Рўзиев (Championat.asia)

Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ тадбирларини фаол ёритган, юртимизда футболнинг оммавийлик даражасини оширишда ўзининг ҳиссасини қўшаётган “Championat.asia” сайти журналисти Фахриддин Рўзиев мазкур совринга муносиб деб топилди.



- Энг яхши ҳудудий ассоциация - Қорақалпоғистон ФА

Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси “Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация” соврини билан тақдирланди.


- Мухлислар меҳри - "Андижон" фан-клуби

Жорий мавсумда Cоcа-Cола Суперлигасининг учрашувларида ўз жамоасини қўллаб-қувватлашда намуна кўрсатганлиги ва футбол оммавийлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун “Андижон” фан-клуби “Мухлислар меҳри” соврини билан тақдирланди.



- Йилнинг энг яхши футзал мураббийи - Баҳодир Аҳмедов

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах” клубининг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” соврини билан тақдирланди. Унинг қўл остида Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқа олди. Жамоа барча учрашувларда рақибларга муносиб қаршилик кўрсатди ва халқимизнинг меҳрига сазовор бўлди. 



- Йилнинг энг яхши футзалчиси - Дилшод Раҳматов

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этиб келаётган футзалчиларимиз — Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов ва Дилшод Раҳматов якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар.

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ҳуахин-Жиззах” клуби футзалчиси Дилшод Раҳматов “Йилнинг энг яхши футзалчиси”га айланди.



- Аёллар Олий лигасининг тўпурари - Диёра Хабибуллаева

Диёра Хабибуллаева Сўғдиёна-W жамоаси сафида жорий мавсум 19 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Бу борада у 31 та гол урган ганалик жамоадоши Фусейна Мумуни ҳамда 30 та гол урган Бунёдкор-W аъзоси Дилдора Нозимовани ортда қолдиришга эришди 



- Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи - Шерали Бобоқулов

Шерали Бобоқулов ушбу мавсумда “Олий Лиганинг энг яхши мураббийи” совринига лойиқ деб топилди. У “Сўғдиёна-W” жамоаси билан биргаликда Олий Лига олтин медали ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.


- Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси - Диёра Хабибуллаева


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиларидан бири, “Сўғдиёна-W” жамоаси ва чемпионат тўпурари Диёра Хабибуллаева ушбу мавсумнинг “Олий Лиганинг энг яхши футболчиси” деб топилди.


- Про лиганинг энг яхши футболчиси - Марко Обрадович

“Нефтчи” клубининг жорий мавсумда 19 та ўйинида иштирок этиб, 12 та гол киритган ҳолда жамоани Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшган Марко Обрадович “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди.


- Миннатдорчилик рамзи - Про лига трансляциялари учун Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ телеканаллари бош директори Равшанхон Жўраевга миннатдорчилик соврини топширилди.


- Йилнинг энг яхши ҳаками - Илгиз Танташев 

Жорий мавсумда халқаро майдонларда учрашувлар бошқариш бўйича етакчига айланган мутахассис, 2021 йилда Осиё чемпионлар лигаси, Жаҳон чемпионати саралашининг энг муҳим учрашувлари, шунингдек, Саудия Арабистони ва Кувайт чемпионатлари баҳсларида ишлаган ҳакам — Илгиз Танташев “Йил ҳаками” совринини қўлга киритди. 




- Coca-Cola Суперлигасининг энг чиройли голи - Билолхон Тошмирзаев 

Жорий мавсум ҳам бир-биридан чиройли голларга бой бой бўлди. Хусусан, 16-тур доирасидаги “Локомотив” ва “Турон“ учрашувида меҳмонлар футболчиси Билолхон Тошмирзаевнинг майдон марказидан киритилган голи ”Cоcа-Cола Суперлигасининг мавсумдаги энг чиройли голи” деб топилди.



- Coca-Cola Суперлигаси-2021 тўпурари - Драган Черан 

“Пахтакор” билан биргаликда мусобақа чемпионига айланган, жамоанинг етакчи футболчиларидан бири — Драган Черан 16та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. (Собир Ходиев совринни қабул қилиб олди)


- Coca-Cola Суперлигасининг энг энг яхши мураббийи - Питер Хюистра

Cоcа-Cола Суперлигасининг ушбу мавсум чемпиони ва Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби — Питер Хюистра “Coca Cola Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши мураббийи” деб топилди. (Совринни Жаъфар Ирисметов қабул қилиб олди)



- Coca-Cola Суперлигасининг энг яхши футболчиси - Ҳусайин Норчаев 

Жорий мавсумда “Насаф” сафида 26 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлган футболчи, Ўзбекистон кубоги соҳиби Ҳусаин Норчаев “Coca Cola Суперлигасининг 2021-мавсумдаги энг яхши футболчиси” деб топилди. (Совринни унинг акаси қабул қилиб олди)


- Энг яхши ёшлар мураббийи - Аъзам Шерғозиев

Бир неча йилдан буён АГМК U-21 жамоаси билан совринли ўринлар учун курашиб келаётган мутахассис, ушбу мавсумда жамоаси билан тарихда илк бор U-21 чемпионати ғолибига айланган Аъзам Шерғозиев “Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи” соврини билан тақдирланди.



- Ёш юлдуз - Ҳусайин Норчаев

2021-йил кўплаб ёш футболчиларимиз учун муваффақиятли кечди. Терма жамоалар таркибида ва чемпионат ўйинларида ўзларининг иқтидорларини намойиш эта олган — Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусайин Норчаев якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий ва U-23 терма жамоаси ҳамда “Насаф” клуби футболчиси Ҳусаин Норчаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига муносиб деб топилди.



- Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи - Илҳом Ҳанжариев 

Ёш иқтидорларни катта футболга етказиб беришда жонбозлик кўрсатиб келаётган мутахассис Илҳом Ҳанжариев “Ўзбекистоннинг энг яхши аёллар мураббийи” соврини билан тақдирланди.


- Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Дилдора Нозимова 

“Бунёдкор” аёллар жамоаси билан биргаликда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини муносиб қилган футболчи, жамоа етакчиларидан бири Дилдора Нозимова “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” соврини билан тақдирланди.



- Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев

Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги “Сўғдиёна” клуби мавсум якунида АГМК, “Насаф” ва “Бунёдкор” каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф” клуби ОФК кубогининг финалигача етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди. Тимур Кападзе Ўзбекистон У-23 терма жамоаси билан ишончли ўйинлар ўтказди, “Олимпик” билан биргаликда эса Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига муносиб деб топилди.



- Coca-Cola Суперлигаси-2021 рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар - Марко Колакович ("Сўғдиёна"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар - Эркин Байдуллаев ("Қизилқум"), Драган Черан ("Пахтакор"), Санжар Турсунов (АГМК)

Ҳужумчилар - Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")

Бош мураббий: Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна").



- Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов 

Ҳусайин Норчаев, Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов мазкур совриннинг якуний номзодлари учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Йилнинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.


"Барчага ассалому алайкум. Тўғрисини айтсам бу совринни ютганимдан кўп хурсанд бўлмоқчи эмасман. Сабаби биринчисини ютганимдан кейин бир йил пауза бўлиб қолди. Ҳисоблаб кўрсам Одил аканинг (Аҳмедов) рекордини янгилай олмас эканман (кулади). Албатта бу ҳазил.

Ёшлигимда кўпчилик ўзбекистонлик футболчилар ҳам дунёнинг кучли лигаларида ўйнай оладими деган савол беришади. Ўз ўйинларим билан ўша саволларга жавоб бердим деб ўйлайман.

Бу йил кўпроқ омадим келди деб ўйлайман, чунки Машарипов ҳам, Норчаев ҳам соврин учун муносиб ўйин намойиш этишганди. Барчага раҳмат айтаман", - деди 2021 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика