Latest news

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  9 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Урганчлик футболчиларда навбатдаги ютуқ News

Урганчлик футболчиларда навбатдаги ютуқ

Ўтган турда мезбонлар сафарда “Машъал-2” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ютуққа эришиб қайтишганди.
Бундан руҳланган воҳалик футболчилар “Шердор” жамоасига қарши кечадиган учрашувга ҳам жиддий тайёргарлик кўришди.
  
Кутилганидек, ўйин урганчликларнинг қарши ҳужуми билан бошланди. “Хоразм”лик ҳужумчилар биринчи дақиқа ичида икки марта тўп киритиш имкониятига эга бўлишди. Аввалига Ферузбек Жабборов боши билан дарвоза томон йўналтирган тўп самарқандликлар дарвозабони Шуҳрат Муродовнинг қўлига тегиб устунга бориб урилди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Илёс Хайровнинг бурчакдан ошириб берган тўпи эса тўсинга тегди. Майдон эгаларининг ушбу интилишларини кўрган мухлислар ғалаба муқаррар эканлигини кўнгилдан ҳис қилишгани рост. Дарҳақиқат, шундан кейин ҳам урганчликлар қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин, тўп меҳмонлар дарвозаси тўрига бориб тушишни истамаётгандек, гоҳ дарвозанинг ёнгинасидан, гоҳ устида ўтиб кетарди. Ўз навбатида самарқандлик ҳимоячилар ҳам бехато  ўйнашгани боис учрашувдаги мувозанат сақланиб турилганлиги ҳам бор гап.

Улар деярли бўлимнинг учдан икки қисмини ҳамжиҳатликда ҳимояда аниқ ҳаракат қилишди. “Шердор” жамоаси футболчилари майдон эгалари дарвозаси томон дастлабки зарбани  30-дақиқада йўллашга муваффақ бўлишди.  Унда ҳам Шоҳруҳ Исломовнинг тепган тўпи ноаниқ кетди.
  
Ўйиннинг иккинчи қисми бошида Георгий Адамян “Хоразм”лик дарвозабон Ғайрат Ўдаевнинг сергаклигини синаб кўрди. Мазкур зарба бироз хавфли тус олди. Бироқ, тажрибали дарвозабон тўп йўлига ғов бўлди. Орадан ўн уч дақиқа ўтиб, шунга ўхшаш зарбани урганчликлар амалга оширишди. Бу ерда меҳмонлар дарвозабони Шуҳрат Муродов маҳоратини ишга солди. Вақт ўтиб борарди. Маҳаллий мухлислар ҳаёжонда. Уларнинг хаёлида “учрашув дуранг билан ниҳоясига етса керак” деган фикр туғилган бўлса ажабмас. Ниҳоят, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновнинг ўйинчиларни алмаштириши иш берди. Захирадан майдонга тушган Жавлон Эгамов ўйин тугашига беш дақиқа қолганда ишқибозлар интиқиб кутган тўпни “Шердор” жамоаси дарвозаси тўрига жойлаб қўйди. Айнан, ушбу киритилган тўп учрашув тақдирни ҳал этди.


“Ғарб” минтақаси.  6- тур. 3 май (якшанба).
“Хоразм” (Урганч) – “Шердор” (Самарқанд) - 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 863 томошабин.
Ҳакамлар:
Наим Қосимов (Қарши) - 8,4, Шавкат Файзиев (Жиззах) - 8,3, Камолиддин Абдураимов (Жиззах) - 8,6, Анвар Алимов (Урганч) - 9.
“Хоразм”:  Ғайрат Ўдаев, Аброр Ҳусинов, Шаҳзод Маннонов, Марат Қудратов, Жасур Отажонов (Ринат Байрамов,46,  Сарвар Жуманиёзов,56, Жавлон Эгамов,65), Ферузбек Жабборов, Маркс Қуранбоев, Тимур Бекчанов, Илёс Хайров, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов(Охунжон Раззоқов, 87).
“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Бердиёр Абдурашидов, Дилшод Исоқулов, Темур Дадашев, Миржалол Лакаев(Анвар Носиров, 85), Шоҳруҳ Исломов(Абулфайз Мусаев,55), Георгий Адамян(Саннатилло Зиёев,88), Аъзамжон Абдурафиқов, Озод Турсунов, Дилшод Носиров, Санжар Акрамов(Жаҳонгир Мамедов,90).
Гол: Жавлон Эгамов (85) киритди.
Огоҳлантириш: Ш.Маннонов  (52), М. Қуронбоев (61), Т. Бекчанов (72),  – А. Абдурафиқов(42), О. Турсунов (87).
Майдондан четлатиш: Озод Турсунов (иккинчи огоҳлантириш 87, “Шердор”).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Ташкент).


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика