Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  86 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди News

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди

Хоразм вилояти марказида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб мини футбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси уюштирилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти, Урганч шаҳар халқ таълими  муассасалари  фаолиятини методик таъминлаш ва  ташкил этиш бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч  шаҳар кенгаши ва Футбол федерацияси Урганч шаҳар бўлими  ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада 30 та мактаб жамоаси иштирок этди.

Ҳал қилувчи учрашувда Урганч шаҳрининг  5-сонли ва 7-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро баҳс юритди. Ушбу ўйинда Зоҳиджон Иброҳимов устозлик қилаётган 5-сон мактабнинг ёш “чарм тўп” усталари рақибидан анча маҳоратли эканлигини исботлади. Улар рақиб  жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Урганч шаҳар ҳокими кубогини қаторасига бешинчи марта қўлга киритишди. Натижада, 7-сонли мактаб жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Урганч туманининг 2-сонли ва 12 - сонли мактаб футболчилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг “энг яхши”лари номига Жасур Саъдуллаев(дарвозабон, Урганч тумани 2-сон мактаб), Сирож Тожиев(ҳимоячи, Урганч тумани 12-сон мактаб), Ҳабибулла Матёқубов(ҳужумчи, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб) ва Зоҳиджон Иброҳимов(мураббий, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб)лар сазовор бўлди.

Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда номинациялар бўйича “Энг яхши”лар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
   

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика