Latest news

18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  0 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" (матнли трансляция)  1 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  10 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16

Уммондаги Осиё чемпионатида биздан қайси жамоа қатнашади? News

Уммондаги Осиё чемпионатида биздан қайси жамоа қатнашади?

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Фақат ҳозирча бу мусобақага биздан айнан қайси ёшдаги терма жамоанинг йўл олиши номаълум.

ҚИТЪА БИРИНЧИЛИГИДА 16ТА ЖАМОА ҚАТНАШАДИ

ОФК томонидан биринчи бор йўлга қўйилаётган U-22 Осиё чемпионатида жами 16та жамоа иштирок этади. Жамоаларнинг номи аллақачон маълум бўлиб улгурган. Булар – Австралия, Хитой, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Қувайт, Мяньмар, КХДР, Уммон, С.Арабистони, Ж.Корея, Сурия, БАА, Ўзбекистон ва Яман. Дастлабки режага кўра, мусобақа шу йилнинг 23 июнидан 7 июлига қадар бўлиб ўтиши лозим эди, лекин кейинчалик ОФК тақвимга ўзгартириш киритиб, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммонда бўлиб ўтишини маъқуллади. Мусобақа низомига кўра, 16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олишади.  

МУСОБАҚА НИМА БЕРАДИ?

U-22 Осиё чемпионати бу гал биринчи бор ўтказилаётгани учун дастлабкиси синов вазифасини бажариб беради. Кейингиси эса 2015 йилда бўлиб ўтади ва бунда кучли тўртликдан жой олган жамоалар 2016 йил ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. Демак, ОФКнинг қарорига кўра, бундан кейин Олимпиада ўйинлари учун алоҳида саралаш ўтказилмайди ва бу чемпионатда (U-22 Осиё чемпионати назарда тутилмоқда) ярим финалга йўл олган жамоалар автоматик равишда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишади. Лекин ҳозирги мусобақа миллий терма жамоалар учун селекция вазифасини ўтаб беришдан ташқари бошқа имтиёз бермайди.

БИЗ ЎТГАН ЙИЛИ ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТГАНДИК

Ўтган йил 16-24 июнь оралиғида Непалнинг Катманду шаҳрида U-22 Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтган ва бунда иштирок этган ўзбекистонлик ёшлар бешта жамоа орасида иккинчи ўринни эгаллаб қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритишганди. Ўшанда вакилларимиз билан бир гуруҳда Иордания, Непал, Яман ва Бангладеш кураш олиб борганди. Вакилларимиз тўртта ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонган, бир бор дуранг ўйнаб, яна битта ўйинда мағлубиятга учрашганди. Ўша саралаш турнирида Темурхўжа Абдухолиқов, Шоҳруҳ Гадоев, Павел Смоляченко, Даврон Ҳошимов, Алибобо Раҳматуллаев, Сардор Рашидов, Шерзод Файзиев, Элдор Эргашев сингари футболчилар ўзларини кўрсатишганди.

КЕЙИНЧАЛИК НИМА БЎЛДИ?

Футболчиларимиз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб Тошкентга қайтиб келишганидан сўнг куз ойларида бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов U-22 Осиё чемпионатида айнан йўлланмани қўлга киритган йигитлар эмас, балки бошқа жамоа боришини маълум қилганди. Яъни, Толибжонов асосий урғуни 1993 йилда туғилган ёшлар термасига берганди. Негаки 2016 йилги Олимпиада ўйинларига борадиган бўлса ҳам айнан шу жамоамиз боради. Аммо ҳозирги ҳолатда меҳнатни қилган бошқа жамоа, мевасини эса бошқа жамоа ейдиганга ўхшаб қоляпти. Бизнинг фикримизча, 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа бир йил олдин Осиё чемпионатига йўлланма олишдими, демак, бунинг мевасини ҳам уларнинг ўзи кўришлари лозим. Шу боис ҳам биз кейинги йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигига айнан U-22 боришини хоҳлаймиз.

АКС ҲОЛДА 1991-92ларни БОЙ БЕРИБ ҚЎЙИШИМИЗ МУМКИН

Айтайлик, Терма жамоалар маркази қишда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига Аҳмаджон Мусаев бошқараётган 1993-94 йилда туғилган футболчиларни юборди ҳам дейлик. Лекин унда МДҲ Кубогида қайси жамоа иштирок этади? Ахир бу мусобақа ҳам январда бўлиб ўтишини ҳамма билади. Қолаверса, 1993лар шундоқ ҳам ўтган йил Осиё чемпионатида, бу йил эса жаҳон биринчилигида қатнашишди ва энди уларга бироз дам бериш керак бўлади. Ахир уларни кейинчалик U-22 Осиё чемпионатига саралаш ва насиб қилса Олимпиада ўйинлари кутиб турганини унутмайлик. Агар Мусаевга яна имтиёз берилса, бу кетишда 1991-92 йилда туғилганлар халқаро мусобақасиз қолиб кетишади, бу эса миллий терма жамоамизнинг зарарига  хизмат қилиши мумкин. Агар Уммондаги Осиё чемпионатига айнан ўтган йил бу мусобақага йўлланмани қўлга киритган жамоани юборадиган бўлсак, унда футболчилар учун миллий терма жамоа эшиклари нисбатан тезроқ очилади. Эсингизда бўлса, ўз вақтида 1989-90 йилда туғилган футболчиларимиз тўртта халқаро турнирда иштирок этишганди. Энди 1991-92лар ҳеч бўлмаганда иккита турнирда иштирок этишса бунинг нимаси ёмон? 1993-94лар учун эса ҳали келажак олдинда, улар Олимпиада ўйинларига боришади. Бундан ташқари, яна бир карра МДҲ Кубогида ўз омадларини синаб кўришса, бунга ҳам қаршилигимиз йўқ.

БУ БОРАДА ЕВСТАФЕЕВ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Ўтган йил Непалда бўлиб ўтган Осиё чемпионати (U-22) учун саралаш баҳсларида терма жамоамизга Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилганди. Унга Азамат Абдураимов ёрдам берганди. Кейинчалик Терма жамоалар марказининг қарорига кўра, бу жамоа бошқа йиғилмади ва гўёки тарқатиб юборилгандек таассурот уйғотди. Абдураимов “Андижон”ни қабул қилиб олган бўлса, Евстафеев шу йилнинг бошида янги ташкил этилган 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоани бошқаришни бошлади. Ҳозир ҳам Евстафеев шу жамоани шуғуллантириб келяпти. Агар ЎФФ Уммондаги Осиё чемпионатига 1991-92ларни юборадиган бўлса, яъни йўлланманинг ҳақиқий эгаларини, унда U-22 ёшлар терма жамоасига бош мураббий ким бўлади? Яна Евстафеевга қайтариб бериладими ёки бошқа мураббий тайинланадими? Бундай дейишимизнинг боиси, 1995 йилда туғилганлар шу йилнинг 4-12 октябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш ўйинларида қатнашади. Демак, Евстафеевнинг ҳозир бор эътибори шу мусобақага қаратилган. Шундан келиб чиқиб ЎФФ Ўзбекистон U-22 ёшлар термасига бутунлай бошқа мураббий тайинлагани маъқул. Чунки энди бу футболчилар бир ёшга улғайишди, қолаверса, Гадоев, Абдухолиқов, Кримец, Исмаутуллаев, Файзиев, Суюнов, Мочалов каби футболчилар билан бундан кейин сал тажрибалироқ мураббий ишламаса бўлмайди. Бизга қолса, мураббий чет эллик бўлгани маъқул. Куни кеча Евстафеевнинг ўзи билан бу борада суҳбатлашганимизда, мураббий ҳозирча бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини ва ҳаммасини раҳбарият ҳал қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, Алексей Владимирович Осиё чемпионатига йўлланманинг ҳақиқий эгалари бориши лозимлигини, бу эса фойдадан холи бўлмаслигини алоҳида таъқидлади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика