Latest news

12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  1 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  0 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  1 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  3 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  1 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29

Умид Хонимқулов: “Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди” News

Умид Хонимқулов: “Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди”

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Қизилқум" клуби дарвозабони Умид Хонимқулов ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор барчани мавсум бошлангани билан табриклайман. “Пахтакор”га қарши учрашувда бироз омадимиз келмади. Ушбу баҳсга тайёр эдик. Лекин, ўзимизнинг кичик хатоларимиз туфайли дарвозамиздан учта гол ўтказиб юбордик. Мағлубиятга бутун жамоа айбдор. Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди. Аммо бу вазият жарима майдончамиз ичида содир бўлдими ёки йўқ, билмайман. Биз иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. “Пахтакор” эса бизга қараганда анча мазмунли ўйин намойиш этди. Рақибларимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи турда очко йўқотиш кейинги турларда ўз таъсирини кўрсатади. Хатоларимиздан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Қизилқум” клуби дарвозабони Умид Хонимқулов.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика