Latest news

21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  20 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  12 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Умид Эргашев: "Тахминимча, "Насаф" чемпионат илк турида "Нефтчи" ёки "Динамо" билан рўбарў келади" News

Умид Эргашев: "Тахминимча, "Насаф" чемпионат илк турида "Нефтчи" ёки "Динамо" билан рўбарў келади"

Қаршининг "Насаф" клуби бугун Туркиядаги йиғин доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Волгарь" билан ўйиндан сўнг "аждарлар" дарвозабони Умид Эргашевга юзландик. Посбон терма жамоамизнинг январь ойида БААдаги йиғинида ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида шу ҳақда ҳам сўрадик. 

"Терма жамоанинг йиғинидан сўнг клуб ихтиёрига етиб келдим. Қўшилиб кетишда ортиқча муаммо бўлмади. Ҳаммамиз бир оиламиз. 

БААда асосан, ўйинни шакллантириш, жисмоний ҳолатни тиклаш устида ишладик. Сречко Катанец барчага имконият берди. Кимнинг нималарга қодирлигини билиб олди, деб ўйлайман. Бу мураббий ҳимояга жуда катта эътибор қаратади. Орқа чизиқ вакилларидан тартибли ўйин талаб қилмоқда. Менталитетни ўзгартирмоқда. 

Кўрганингиздек, бугун Россия клубига қарши ўйнадик. Мураббийимиз иккита таркибни ҳам синовдан ўтказиб кўрди. Яқинда қуръа ташланади. Албатта, қуръадан олдин бирор нарса дейиш қийин. Тахминимча, чемпионат илк турида "Нефтчи" ёки "Динамо" билан тўқнаш келишимиз мумкин. Суперлигада кўп клублар кучаймоқда. Ҳозирда Антальяда 10 га яқин жамоанинг машғулот олиб бораётгани фикримга исбот бўла олади", – дейди Умид Эргашев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика