

"Қадрли "Навбаҳор" клуби аъзолари ва мухлислари, 2025 йилни сизлар билан ўтказганимдан хурсандман. Қайтарилмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман. "Навбаҳор" келаси мавсумда юқори натижаларга эришишига тилакдошман. Ҳаммаси учун раҳмат!", – деди Эргашев.
26 ёшли посбон якунланган мавсум "лочинлар" таркибида 13 ўйинда қатнашиб, 17 та гол ўтказди ва 4 баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади.
Аввалроқ Эргашев фаолиятини ОКМКда давом эттириши аниқ бўлган эди.



