Latest news

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Умид Аҳмаджонов Японияда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вице-президенти Тошиаки Эндо билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Японияда Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вице-президенти Тошиаки Эндо билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан бевосита танишиш, мусобақа ташкилий қўмитаси раҳбарлари билан учрашиш мақсадида Японияга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун МОҚ раҳбари кунчиқар юртда 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси ва мамлакат  спорт ассоциацияси вице-президенти, Япония вакиллар Палатаси аъзоси Тошиаки Эндо билан кўришди. Учрашув давомида томонлар Олимпия ва Паралимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ташкилий ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашишди.
"Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон катта спорт делегацияси билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Зиммамизда айни пайтда қандай масъулият турганини жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Мақсадимиз Риодаги Олимпия ўйинларидан ҳам яхшироқ натижа қайд этишдир. Биз навбатдаги Олимпия ўйинларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганмиз. Ўйинлар бошланишига яқин мамлакат иқлимига, маҳаллий шарт-шароитга мослашиш мақсадида спортчиларимиз учун айнан Японияда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилиб бериш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу масалада бизга ёрдам берасиз деган умиддаман", - деди МОҚ Президенти учрашув чоғида.

Токиога сафари давомида Умид Аҳмаджонов шунингдек, Япония Миллий олимпия қўмитаси президенти Цунэкадзу Такэда билан ҳам учрашади. Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яқинлашиб келаётган Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов Япониядан тўғри Россия пойтахти Москва шаҳрига йўл олади. У ерда FIFA Конгрессида иштирок этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви – Россия-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳсни “Лужники” стадионининг мартабали меҳмонлар ложасидан томоша қилади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика