Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  0 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  15 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида юртимизга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида юртимизга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди

27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби, бугунги кунда Яшил тараққиёт глобал институти ассамблеяси ва Халқаро олимпия қўмитасининг Этика бўйича комиссиясига раҳбарлик қилаётган Пан Ги Мунни қабул қилди.

Пан Ги Мун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форумга Жанубий Корея делегацияси раҳбари сифатида ташриф буюрганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
 
Форум доирасида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси “Турон” марказий ўйингоҳида Қорақалпоғистон Республикасининг 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
 
28 ноябрь куни  “Chung-Ang university high school” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашди. Бу учрашувда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Бугун 29 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов халқаро форум доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Пан Ги Мун бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Учрашувда "Sports&Solution" компанияси президенти Вун Чан Ти ва унинг ўринбосари Даниел Ким иштирок этишди. Вун Чан Ти учрашув давомида Ўзбекистон билан спортни, жумладан, олимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу борада талаб этиладиган барча йўналиш бўйича ўз ёрдамини бериш ва шу орқали Ўзбекистонда спорт турлари ривожига ҳисса қўшишдан боши осмонга етишини маълум қилди. Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея миллий олимпия қўмитаси ва футбол ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини янада кучайтириш биз учун ҳар томонлама манфаатли эканини айтиб ўтди.
 
Учрашув сўнггида Умид Аҳмаджонов Жанубий Корея делегацияси вакилларига Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғаларини топширди.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика