Latest news

08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0

Умид Аҳмаджонов ва Осиё чемпионлари Қибрай туманидаги Академик лицейга боришди News

Умид Аҳмаджонов ва Осиё чемпионлари Қибрай туманидаги Академик лицейга боришди

Бугун 21 февраль куни МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент Академик лицейига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов бу ўқув даргоҳидаги спортчиларни тайёрлаш бўйича шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, ташриф давомида лицейда таҳсил олаётган бир қанча спортчилар - эркин кураш бўйича туман миқёсидаги, Республика миқёсидаги чемпионлар билан  ҳам учрашиб, суҳбатлашилди. Лицейда ёш чемпионларни тайёрлаш учун қандай шароитлар зарурлиги, нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида лицей маъмурияти билан фикр алмашилди.


Шундан сўнг, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақият қозонган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчилар – Забиҳулло Ўринбоев, Жавоҳир Сидиқов, Аббос Отахонов, Сухроб Нуруллаев лицей ўқувчилари билан учрашиб, Осиё чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашишди. Шунингдек, ўқувчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, жавоблар олишди. Чемпионлар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.


Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика