Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  5 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  56 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида футбол бўйича мураббийлар учун «Про» лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларда 21 нафар мураббий иштирок этмоқда. Малака ошириш курсларида Туркманистон, Ҳиндистон, Таиланд, шунингдек, Суперлигада фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам таҳсил олишмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур курсларда ўқиётган мураббийлар билан учрашди. Унда FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев, Ҳамиджон Актамов, Жасур Абдураимов, Рустам Абдуллаев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби мураббийлар ҳам иштирок этишди.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувни бошлар экан, футболни ривожлантиришда мураббийларнинг роли беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
 
«Футболни ривожланишида сиз – мутахассисларнинг роли жуда катта. Мураббийлар савиясини оширмай туриб, футболни юқори поғонага кўтариб бўлмайди. Юртимизда футболни ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу мақсадда, Суперлига мураббийларидан иборат кенгаш тузишни ва ушбу кенгашга тегишли ваколатлар беришни режалаштирмоқдамиз. Кенгашда сизлар ҳам бўласизлар. Фаолликни ошириб, юртимиз футболи равнақини юксакларга кўтаришимиз лозим», – деди Умид Аҳмаджонов.
 
Йиғилиш давомида шунингдек, мураббийларимиз малакасини ошириш учун уларни хорижий клубларда малака оширишлари, дунёнинг етакчи клублари академияларида иш ўрганиб қайтишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 
Дўстона руҳда кечган учрашувда мураббийлар Умид Аҳмаджоновга ўз таклифларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 
Учрашувдан сўнг ўқув-курсида инструктор сифатида фаолият олиб бораётган Ислом Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
«Бу йилги ўқув курслари Европа стандартлари асосида ташкил этилмоқда. Авваллари бундай курслар 6 ой бўларди. Энди эса 1 йил давом этади. Ҳозирча иккита модуль якунланди. Футбол талаблари ўзгариб бормоқда. Мураббийларимиз таҳлиллар асосида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунишмоқда. Ушбу курс орқали биз Суперлига, Пролигада фаолият олиб бораётган мураббийлар билан доимий равишда алоқада бўламиз. Курс қизиқ ўтмоқда. Мен мураббийларимиз учун хурсандман», – деди Ислом Аҳмедов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика