Latest news

20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  0 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  14 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 19:12"Реал" — "Лас-Пальмас". Вальверде, Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда  9 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  14 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  8 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  5 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  4 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Уммонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Умид Аҳмаджонов эртанги ўйин олдидан вакилларимизга омад тилаб, Ўзбекистонда барча терма жамоанинг ғалабаларини интиқлик билан кутаётганини ҳақида гапирди.
"Ўзбекистонда барча сизларга кўз тикиб турибди. Ҳар кунги машғулотларингиз, тайёргарлик жараёнларини кузатиб бормоқдамиз. Эртага чиройли ўйин намойиш қилиб, миллионлаб футбол мухлисларини, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишингизни тилаб қоламиз. Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сизларга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр. Бош мураббийнинг барча талабларини бажариб келяпмиз. Бундан бу ёғига ҳам бажаримиз. Ҳар бир ғалаба учун ЎФА томонидан мукофот пуллари ажратилади. Лекин бу асосийси эмас. Асосийси Ватан учун, ота-онангиз, яқинларингиз, халқингиз учун тўп суринг! Бутун фикру хаёлингиз фақат ғалабага қаратилсин. Чемпион бўлиш вақти келди. Насиб қилса, Осиё Кубогини ўзимиз билан Ўзбекистонга олиб бориб, мухлисларимизни, халқимизни, муҳтарам Президентимизни хурсанд қиламиз. Мана шу мақсад йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея ўз фикрларини якунлади Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг сўз навбати миллий жамоа устози Эктор Куперга берилди: "Терма жамоа бир мақсад йўлида бирлашган. Ғалаба учун боримизни беришга тайёрмиз. Мукофот пуллари иккинчи даражали масала. Футболчилар терма жамоа таркибида биринчи навбатда Ватан учун тўп суришади. Умид қиламанки, барча ўйлаган мақсадларимизга биргаликда етамиз", - деди Купер.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов футболчилар номидан сўзга чиқиб, Осиё Кубогида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир якунида Одил Аҳмедовга 2018 йилнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни топширилди.

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика