Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  1 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университетидаги шароитлар билан танишди News

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университетидаги шароитлар билан танишди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университетини бориб кўрди. МОҚ Президентини Университетнинг ўқув ишлар бўйича проректори Комил Ярашев кутиб олди.

Умид Аҳмаджонов салкам 20 гектар майдонга эга бўлган Университет ҳудудини кўздан кечирар экан, республикадаги энг асосий жисмоний тарбия ва спорт таълим масканига қўйилаётган асосий талаб малакали мураббийлар етказиб бериш эканлигини қайд этиб ўтди. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси керакли барча ёрдамни аямаслигини, зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, ташриф давомида Умид Аҳмаджонов ва ишчи гуруҳ вакиллари Университет ҳудудидаги спорт манежини бориб кўришди, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Тан олиш керак, МОҚ Президенти у ердаги шароитлардан умуман қониқмади. Сабаби, 2005 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган манеж ҳозиргача бирор маротаба таъмирланмаган ва табиийки айни пайтда капитал таъмирга муҳтож ҳолатда. Ваҳоланки «Баркамол авлод» спорт ўйинлари учун қурилган ушбу спорт иншооти бир пайтлар Ўзбекистондаги энг зўр манеж бўлганлигини кўпчилик яхши эслайди. Аммо, ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия Университети талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3197 қарорига биноан мазкур Олий ўқув юрти ва Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи учун бино ва иншоотларни қуриш ҳамда уларга берилаётган тегишли бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачи, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» АЖ бош лойиҳачи ташкилот, “Қурилишбирлашмаси” АЖ – бош пудратчи ташкилот этиб белгиланган. Унга кўра, 2018 – 2021 йиллар давомида Университет учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун давлат томонидан пул маблағлари босқичма-босқич ажратилиши белгилаб қўйилган.

Аммо афсуски, давлатимиз томонидан шундай имконият ва шароитлар яратиб берилаётганига қарамасдан, айрим масъулиятсиз раҳбарларнинг лоқайдлиги туфайли ишлар ўлда-жўлда қолиб кетгани хақида Умид Аҳмаджонов куюниб гапирди.


Ташриф давомида Университетнинг сузиш ҳавзаси, ўқув бинолари ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Университет спорт манежида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини ҳам томоша қилди, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Машғулотлар залида эса Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик кўраётган оғир атлетикачиларимиз – Руслан Нуриддинов, Рустам Джангабаев ва Фарҳодбек Собиров каби терма жамоа аъзоларининг машғулот жараёнларини кузатди, улар билан суҳбатлашди. МОҚ раҳбари спортчилар учун зарур бўлган барча-шарт шароитлар яратиб берилишини, қандай таклифлар бўлса мурожат учун эшиги очиқ эканлигини қайд этиб ўтди.


Умид Аҳмаджонов учрашувга якун ясар экан, мана шундай шароитда ҳам ишлаётган Университет педагогик жамоасига миннатдорчилик билдириб ўтди.

«Очиғи, бу ердаги ҳолатни кўриб жуда ачиндим. Президентимиз Чирчиқ Олимпия захиралари коллежини бежизга мазкур Университетга бириктириб бермагандилар. Чунки бу ернинг табиати, иқлими, жойлашган ҳудуди ёш спортчилар учун айни муддао ҳисобланади. Аммо, сўнгги вақтларда ўқув юртига эътибор пасайган. Мана шундай шароитда меҳнат қилаётгани учун Университет жамоасига, шу жумладан илмий ходимлар, ўқитувчилар ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Биз яқин кунларда ушбу ҳолат юзасидан катта йиғилиш ташкил этамиз ва шароитларни кучайтириш йўлида тезкор чораларни амалга оширамиз», – деди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика